Бош саҳифаЯнгиликларОлтиариқ узумлари замонавий қадоқларда экспорт қилинмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Олтиариқ узумлари замонавий қадоқларда экспорт қилинмоқда

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Қапчуғай мевалари” агрофирмаси замонавий қулай қадоқларда сархил узумлар савдосини йўлга қўйди ва бунинг учун Италия технологияси ва ускуналари ёрдамида узумни қадоқламоқда, деб хабар берди EastFruit экспертлари.

“Маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнига эга бўлиши, харидоргирлигини оширишда унинг кўриниши, сифати ва дизайни муҳим аҳамиятга эга. Узум ўртача 0,8-1 кг ҳажмда қадоқланиши харидорларга манзур бўлмоқда. Бунда маҳсулот сифати борасида унда ҳеч қандай иккиланиш бўлмайди”, дейди агрофирма вакили Ҳусанбой Сангинов.

Шундай қилиб, эндиликда Олтиариқ узуми ихчам қутиларга қадоқланган ҳолда экспортга жўнатилмоқда. Бу мевани сифатли сақлаш, чиройли кўринишга эга бўлишини таъминлаш ҳамда ташишга яроқлилик муддатини ошириш имконини беради, дейилади Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

“Олтиариқ узумлари” номи Ўзбекистонда ўзига хос брендга айланган. Мазкур ҳудуд узум экспорти бўйича ҳам мамлакат вилоятлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.  2022/2023 йилги мавсумда Олтиариқ туманидан узум экспорти ҳажми 30 минг тоннадан ошиши кутилмоқда. EastFruit экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу мавсум якунига кўра, Ўзбекистондан узум экспорти умумий ҳажмининг 12-15 фоизини ташкил қилиши мумкин.

Олтиариқ туманида сархил мева-сабзавотларни сақлаш инфратузилмаси ҳам яхши ривожланган, бу ерда умумий сиғими 68,8 минг тонналик 83 та музлатгичли омборхоналар ташкил этилган.

Лойиҳа ташаббускорлари ушбу тажриба яхши самара берса, иш ҳажми ва кўламини ошириш, шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб гилос, шафтоли, ўрик сингари сархил меваларни ҳам Италия технологияси ёрдамида қадоқлаган ҳолда экспортга чиқаришни режалаштирмоқдалар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин