Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш ва қўшимча юк ҳажмларини жалб этишни мақсад қилган. Тадбирда фитинг платформаларини ўз вақтида етказиб бериш ва тариф ставкаларини белгилаш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.
2019 йилнинг 19-20 декабрь кунлари беш давлат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясида эслатилди. Учрашув якунида томонлар якуний баённомани имзолаган эди.
Шунингдек ўқинг: Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор
Темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг иштирокчилар сафига Туркия давлати ҳам қўшилган иккинчи йиғилиши 2020 йилнинг 23 октябрида, учинчи йиғилиши эса 2021 йилнинг 17 декабрида бўлиб ўтган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!