Бош саҳифаЯнгиликларОлти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
Янгиликлар

Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш ва қўшимча юк ҳажмларини жалб этишни мақсад қилган. Тадбирда фитинг платформаларини ўз вақтида етказиб бериш ва тариф ставкаларини белгилаш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.

2019 йилнинг 19-20 декабрь кунлари беш давлат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясида эслатилди. Учрашув якунида томонлар якуний баённомани имзолаган эди.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

Темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг  иштирокчилар сафига Туркия давлати ҳам қўшилган иккинчи йиғилиши 2020 йилнинг 23 октябрида, учинчи йиғилиши эса 2021 йилнинг 17 декабрида бўлиб ўтган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин