Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор
Янгиликлар

Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

Туркиянинг Марказий Осиё давлатлари билан темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлиги Тожикистон Республикасида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Тожикистоннинг Туркиядаги элчиси Ашрафжон Гуловнинг ушбу мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмоилўғлу билан учрашувида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу хусусда Аsia-Plusга Тожикистоннинг Анқарадаги элчихонасида маълумот берилди.

Суҳбат чоғида амалга оширилган ишлар, жорий ҳолат ҳамда транспорт ва унинг қуйи тармоқлари, айниқса, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон-Туркия ҳукуматлараро комиссияси доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келгусидаги қадамлар юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги транспорт соҳаси бўйича  ҳамкорлик Тожикистонда алоҳида қизиқиш уйғотади, айниқса, икки темир йўл йўналиши – Карс-Тбилиси-Боку-Актау-Даут-Ата-Душанбе (темир йўл ва денгиз) ҳамда Дўғубаязит-Бозорғон-Серахс-Олот-Тошкент-Душанбе шулар жумласидандир.

Шунингдек, Тожикистоннинг стратегик мақсадларни амалга ошириши, жумладан, “коммуникация блокадасидан чиқиш”и ҳисобга олинса, у аста-секин Марказий Осиёдаги транзит мамлакатга айланиб бораётганини қайд этиш мумкин.

Элчи шу вақт ичида мамлакат ҳудудлари бўйлаб йилнинг исталган вақтида йўловчи ва юкларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган 24 миллиард сомонилик 59 та давлат инвестиция лойиҳаси амалга оширилганини таъкидлади.

“Тожикистон ҳукумати 2022-2026 йилларда 1000 км дан ортиқ йўл, 53 та кўприк, 7 та туннел ва 5 та қор кўчкиси йўлаклари қурилишини режалаштирмоқда, уларнинг аксарияти халқаро аҳамият касб этади”, деди элчи суҳбатдошига.

Учрашув якунида Тожикистон томони транспорт соҳасидаги ҳамкорлик учун икки давлат ўртасида ҳали фойдаланилмаган улкан ресурслар мавжудлигини қайд этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Иссиқхонада юқори сифатли резавор ҳосилини олишда тукли ари билан чанглатиш муҳим, аммо бу қиммат усул (видео)

EastFruit

Қулупнайнинг қандай навлари фермерга кўпроқ даромад келтиради (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин