Бош саҳифаЯнгиликларОилавий тадбиркорлик: ёнғоқ бизнесини қандай ташкил қилиш мумкин?
ВидеоДолзарбМахсусЯнгиликлар

Оилавий тадбиркорлик: ёнғоқ бизнесини қандай ташкил қилиш мумкин?

Aгар сиз келажак авлодга мерос бўлиб қолиши мумкин бўлган даромадли оилавий бизнесни яратиш ҳақида ўйлаб кўрган бўлсангиз, унда сиз ёнғоқ, бодом ёки писта етиштириш каби агросаноат турларига жиддий эътибор қаратишингиз керак. “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” Миллий онлайн-конференциясида ФAО халқаро маслаҳатчиси Катерина Побережна ёнғоқ экинларига сармоя киритишнинг 10 та сабабини келтириб ўтди. Буларнинг бари Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон аҳолисига ҳам (кичик ўзгаришлар билан) тааллуқли.

Конференция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан ташкил этилди. Анжуманнинг ахборот ҳамкори эса Sapienza агромедиа агентлиги бўлди.

Ёнғоқ бизнеси нима учун истиқболли?

Мутахассиснинг фикрича, ёнғоқ экинларини етиштиришга сармоя киритишнинг минтақа аҳолиси учун 10 та фойдали жиҳати бор.

  1. Тарихдан маълумки, Марказий Осиё ёнғоқнинг ватани ҳисобланади ва бу ердаги иқлим баъзи ёнғоқ экинларини етиштириш учун жуда мос.
  2. Ёнғоқлар қобиқ билан ҳимояланганлиги сабабли, улар турли зараркунанда ва касалликлардан кўпроқ ҳимояланган.
  3. Бошқа экинларга нисбатан гектаридан юқори даромад.
  4. АҚШ ва Испания каби йирик ишлаб чиқарувчилар билан таққослаганда, ишчи кучи ва ер ресурслари арзонлиги сабабли минтақада ишлаб чиқариш харажатлари нисбатан паст.
  5. Мавжуд иқлим мева пишиб етилгандан кейин сотувгача тайёргарликнинг айрим босқичларини истисно қилишга имкон беради. Масалан, ушбу минтақада қуритиш табиий равишда амалга оширилиши мумкин.
  6. Ёнғоқни узоқ муддат сақлаш, масалан, мева ёки сабзавот каби кўп харажат эвазига сақлаш эҳтиёжи йўқ. Бу автоматик равишда сақлаш харажатлари ва ишбилармонлик сармояларини камайтиради, шунингдек, маҳсулотнинг бузилиши ва анча арзон нархларда сотилиши хавфининг олдини олади.
  7. Истиқболли савдо бозорларига географик яқинлик – Ҳиндистон, Хитой ва бошқа Осиё мамлакатлари, хусусан Тожикистон ва Қирғизистон.
  8. Сифатни яхшилаш, брендлаш, сертификатлаш, қадоқлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш орқали қўшимча қиймат яратиш имконияти. Ушбу технологияларнинг барчаси аллақачон мавжуд ва бошқа мамлакатларда муваффақиятли қўлланмоқда, уларни ўрганиш ва маҳаллий шароитга мослаштириш керак.
  9. Ёнғоқ, бодом ва писта, маълум маънода “узоқ умр” кўрувчи дарахтлар саналади. Улар 25 йилдан 50 йилгача мева беради ва кейинги авлодлар учун ҳам даромад олиш имкониятини сақлаб қолади.
  10. Оилавий бизнес учун имкониятлар. Масалан, 7000 бодом боғларининг 90 фоизига ёнғоқ бизнеси билан шуғулланувчи оилалар эгалик қилади ва бу боғларнинг ярмига тегишли майдон – 20 гектаргача. Испанияда бодом йиғим-теримининг 70%ини ўртача 10 гектар боғларга эга бўлган кичик фермерлар амалга оширади.

AҚШнинг Калифорния штатида писта, ёнғоқ ва бодом қандай етиштирилиши ҳақида бу ерда томоша қилинг.

Спикер, агар сиз ёнғоқ бизнесида улкан натижаларга эришмоқчи бўлсангиз, иқтисод қилишни ўйламаслигингиз лозим бўлган жиҳатларга ҳам эътибор қаратди:

– Мукаммал қайта ишлаш: пўстлоғидан тозалаш, қуритиш, оқартириш ва навларга ажратиш натижасида маҳсулот нархига 30 фоиз қўшилади

– “Оз бўлса ҳам, соз бўлсин” тамойилига амал қилинг

– Иқлим муҳити

– Тажрибали агроном/халқаро консультант маслаҳатлари ва таҳлиллар. Ишчилар учун тренинглар

– Экиш учун сифатли материални сертификатланган кўчат ташкилотларидан олиш. Ёдингизда тутинг: кўчатларга лойиҳани бошлашдан 9-12 ой аввал буюртма бериш лозим. Тутиб кетиши кафолати одатда 1 ой. Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва агрокўмак (1-2 йил)

– Томчилатиб суғориш

– Бизнес-режа ишлаб чиқишда мулк эгасининг етарли вақт ажратиши (кўчат сотувчиларга ишонманг!) ва кейинчалик жараёнларни доимий назорат қилиши муҳим масала.

Собиқ Иттифоқ ҳудудидан мисоллар

Aйни пайтда собиқ Иттифоқ мамлакатлари мисолида ҳам намунали кўрсаткичлар мавжуд. Катерина Побережнаянинг таъкидлашича, Грузия ва Молдовада ёнғоқ саноатининг экспорт даромади тахминан 100 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, Украина ҳам ёнғоқ экспорт қилувчи жаҳондаги энг йирик мамлакатлардан бири. Шу сабаб, Марказий Осиё минтақаси давлатлари истиқболли ташқи бозорларга ёнғоқ экспортини кўпайтиришга интилиши керак. Ушбу ҳудудлардан ёнғоқни етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш технологияларига оид асосий ёндашувларни ҳам ўрганиш мумкин.

Ёнғоқ бизнеси тафсилотларда

ФAО маслаҳатчиси конференция иштирокчиларига қуйидагилар ҳақида батафсил маълумот берди:

— ёнғоқ бизнесини режалаштиришда, энг аввало, нималарга эътибор бериш керак;

— боғдорчиликнинг анъанавий ва интенсив усулларига инвестицияларнинг қиёсий кўрсаткичлари;

— жаҳондаги асосий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар, жаҳон бозорида ҳар бир ёнғоқ экин тури – бодом, ёнғоқ ва писта баҳоси;

— боғларни барпо қилиш ва ёнғоқ етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида.

Катерина Побережна тақдимотининг тўлиқ видеосини қуйида кўриш мумкин:

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин