Бош саҳифаЯнгиликларНолегал узум: Американинг IGF компанияси Хитойда ўз муаллифлик ҳуқуқи учун курашмоқда
Янгиликлар

Нолегал узум: Американинг IGF компанияси Хитойда ўз муаллифлик ҳуқуқи учун курашмоқда

Американинг IFG компаниясига тегишли “Sweet Sapphire” (“Ширин Сапфир») ва “Sweet Globe» нави бутун жаҳонда, айниқса, Хитойда жуда оммабоп. Халқ орасида ушбу уруғсиз навни “Хонимлар бармоғи” («Дамский пальчик») деб аташади. Бу узум, ҳақиқатан ҳам, ажойиб шаклга эга — худди бармоқларга ўхшайди, таъми ширин, қарсилдоқ.

Ҳозирги вақтда Хитойда IFGнинг хўраки узумларини етиштирувчи ваколатли ташкилот йўқлиги сабаб, ушбу компания томонидан тасдиқланган узум навларини Хитой бозорида фақат импорт орқали  сотиш мумкин. Бу ҳақида Fruit-inform ёзмоқда.

Бироқ, кўплаб хитойлик фермерлар ажиотаж талабдан фойдаланиб, носанкцион Sweet Sapрhire навини етиштиришга киришишди ва уни мамлакат ичкарисида сота бошлашди, бу эса IFGнинг  эътиборини тортди.

Яқинда IFG бош директори Энди Хиггинс хитойлик ритейлерларга IFG узумларини фақат ишончли импортёрлардан олишни тавсия қилди.

Шунингдек ўқинг: Мисрда 11 гектар ердаги ноқонуний етиштирилган Early Sweet™ узуми илдизи билан қўпориб ташланди

Компаниямиз ритейлерларни Хитойда етиштирилган IFG навларини сотиб олмаслик ва сотмасликка чақиради, акс ҳолда интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилиши хавфи мавжуд. Биз навларимизни Хитойда етиштириш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз, аммо бу жуда узоқ ва мураккаб жараён. Шу боис, ҳозирча, ушбу навларни фақат биз  сотамиз. IFGга тегишли узум навларини лицензиясисиз экиш ёки нолегал IFG узумзорларидан узум олиб сотиш компаниянинг интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига олиб келади”, деди Хиггинс.

Унинг сўзларига кўра, компания Хитой ҳукумати билан яхши  муносабатларни сақлаб турибди ва IFGнинг патентни бузганларга қарши курашишни давом эттиришини кутмоқда.

Хиггинс Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигига мамлакатда ҳамда хорижда янги навлар учун интеллектуал мулкни ҳимоялаш бўйича қулай шароитлар яратиш йўлидаги  саъй-ҳаракатлари, шунингдек, ўсимликлар навлари учун ҳуқуқлар бўйича аризаларни кўриб чиққани боис миннатдорлик билдирди.

Шундай қилиб, ўсимликларнинг янги навларини ҳимоялаш халқаро иттифоқи ва Хитойнинг тегишли органлари кўмагида IFG 2020 йили ноқонуний савдо ва нолегал маҳсулот етиштирувчиларга қарши бир қатор суд жараёнларини муваффақиятли бошлади.

Улар орасида Цзянсу провинциясининг маҳаллий қишлоқ хўжалиги маъмурияти IFG чақириғига жавоб бериб, ҳуқуқларни бузганлик, ноқонуний савдо ва рекламада гумон қилинган шахсларга нисбатан тегишли маъмурий жарималарни қўллаган. Шэньси провинциясининг Табиий ресурслар бюроси, шунингдек, фермерларга IFG турларини ноқонуний экиш ва кўчатлар сотилишини тўхтатишни буюрди.

Компания ритейлерларга Хитойда етиштирилган IFG  навлари билан боғлиқ суд ишлари бўлган тақдирда хитойлик фермерларга навни етиштириш ва сотиш учун рухсат берилмагунча барча ҳисоб-фактураларни сақлаб туришни маслаҳат берди. Маҳаллий хитойлик узум етиштирувчилар тегишли рухсатномани олиши билан IFG «Дамский пальчик» навини етиштиришга рухсат берилган ёки берилмаганини текшириш учун хитой тилида веб-сайт яратади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

EastFruit

Ўзбекистонда хўраки узумнинг хориж селекциясига мансуб уруғсиз навлари экиш учун тайёрланмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин