Бош саҳифаЯнгиликларНега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди
Янгиликлар

Нега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди

Бу йил Украинада борш тўплами сабзавотларининг нархи 2,6 баробар ошиши қатор омилларга боғлиқ. Украина ва жаҳонда инфляциянинг умумий даражаси ҳамда сабзавот етиштирувчилар учун ноқулай шароитлар юзага келгани (мавсум давомида – баҳорги экиш даврининг бошида ва ёз охири – куз бошида, яъни ҳосил йиғим-терими пайтида)шулар жумласидандир. Ушбу фикрни Украина Мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) президенти Тарас Баштанник «UA: Первий» телеканали эфирида билдирди.

Тарас Баштанникнинг сўзларига кўра, мураккаб об-ҳаво шароити маҳсулот сифатига таъсир кўрсатган ва натижада, сифатли сақланиши имконияти пасайган.

“Учинчи омил – сабзавот етиштиришнинг барча таркибий қисмлари нархи ошганлигидир. Дарвоқе, нархлар ошиши давом этади. Бу ўринда электр энергияси, ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар ҳақида сўз бормоқда.

Буларнинг бари кам ялпи ҳосил билан биргаликда нафақат борш тўплами, балки бошқа турдаги сабзавотлар нархи ошишига ҳам олиб келди», дейди УМСА президенти.

Экспертнинг фикрича, ҳам қуруқликдаги, ҳам денгиздаги глобал логистика хизматлари нархи ошиши ҳам бу борада муҳим саналади. Бу, аввалроқ бўлгани каби Украинанинг баъзи қиммат сабзавотлар тоифаларини арзонроқ импорт билан алмаштириш имкониятини сезиларли даражада мураккаблаштиради.  Айни шароитда, масалан, Ўзбекистон ёки Тожикистондан пиёз олиб келиш, ўтган йиллардагига нисбатан бугун анча қиммат.

Шу билан бирга, УМСА президентининг қайд этишича, бугунги кунда кўплаб фермерлар ҳосилни бозорда сотмасдан ушлаб турибди.

“Бу, биринчидан, украиналик фермернинг феъл-атвори ва тушунчасига дахлдор бўлиб, у бугунги кунда нарх ошишини кўриб, қимматлашув яна давом этишига ишонмоқда. Лекин мазкур қарор кўп ҳолларда нотўғри бўлиб чиқади. Зеро, Украинада сабзавотларни  узоқ муддат сифатли сақлаш имконияти йўқ.  Шу боис, фермерларимиз, масалан, октябрь ойида сабзини сақлаш учун олиб қўйишса, у февралгача сифатли сақланиши мумкин, холос. Февраль келгач, сабзи оммавий равишда бозорга чиқарила бошлайди ва нарх, албатта, бу фонда пасайиб кетади», дейди Тарас Баштанник.

Картошка нархига келсак, УМСА таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, бу йил картошка нархи фермерлар учун энг яхши ҳолатда пасаймайди, энг ёмон ҳолатда эса у арзонлашиши мумкин, чунки, ҳозир картошканинг катта миқдордаги захиралари мавжуд. Маълумки, жорий мавсум ҳосили жуда яхши бўлди.

«Бундан ташқари, ўтган йилги ҳосил билан боғлиқ қулай вазият туфайли кўплаб украиналик фермерлар бу йил ушбу сабзавот экиладиган майдонларни кенгайтиришди. Табиийки, бу картошканинг ялпи ҳосили ошишига сабаб бўлди.

Айтганча, бу мисол келгуси йилда Украина бозоридаги борш тўпламининг баъзи сабзавотлари нархи пасайишига хизмат қилиши мумкин. Зеро, бозорда анчайин жозибадор нархни кўрган фермерлар муайян сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтира бошлашлари эҳтимоли баланд. Натижада, бу ялпи ҳосил кўпайиши ва бозорда таклиф ортишига олиб келади», дея хулоса қилди Тарас Баштанник.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин