Бош саҳифаЯнгиликларНархлар ошишига қарамай, Россия боғбонлари бу йилги олхўри савдосидан норози
Махсус Янгиликлар

Нархлар ошишига қарамай, Россия боғбонлари бу йилги олхўри савдосидан норози

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг маълум қилишича, бу ҳафта россиялик боғбонлар олхўри нархларини бироз кўтариш имкониятига эга бўлди. Шунга қарамай, ушбу ҳудудда маҳсулотга бўлган талаб ҳали ҳам паст даражада. Аксарият маҳсулот етиштирувчилар олхўрининг эртаги навларини сотишни тугатганлиги мазкур данакли мевалар нархининг кўтарилишига сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда якка тартибдаги фермер хўжаликлари олхўрининг кечки навларини кичик партияларда сотмоқда.

Ҳозирги вақтда Россия боғбонлари олхўрининг “Стенлей” навини 25-45 рубль/кг (0,34-0,61 доллар/кг)дан сотмоқда, бу ўтган иш ҳафтасининг охирига қараганда ўртача 21 фоизга қимматроқ.

Таъкидлаш жоизки, россиялик маҳсулот етиштирувчилар жорий мавсумдаги олхўри савдосидан норози. Улар олхўри сифатининг пастлиги ҳавонинг иссиқлиги ҳамда Молдовадан импорт қилинган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги салбий омилларнинг асосий сабаби деб изоҳламоқда.

Эътиборли жиҳати, Россия бозорида олхўри нархи ошганига қарамай, савдогарлар бу данакли меваларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 10% арзонроққа сотишга мажбур. Шу билан бирга, аксарият савдогарлар бир қатор йирик боғдорчилик корхоналари олхўрининг “Стенлей” навини теришни бошлаши билан маҳсулот нархи келгуси ҳафтада сезиларли пасайиши эҳтимоли борлигини инкор этмаяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон супермаркетларида рамбутан, питахайя ва кумвкат сингари экзотик мевалар сотувга чиқди

EastFruit

Гилос – бозор етакчиси, карам ва пиёз савдоси эса пасаймоқда: савдо майдончаларининг ҳафталик таҳлили

EastFruit

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин