Бош саҳифаЯнгиликларМОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади
Янгиликлар

МОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади

10-13 январь кунлари Францияга ташриф буюрган Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (МОВВ) бош директори Пао Рока билан учрашиб, узум фестивалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Паркент туманида “Узум фестивали”ни ўтказиш режалаштирилгани қайд этилди.

Пао Рока ушбу қарорни юқори баҳолаб, МОВВ  тадбирни ташкиллаштиришда иштирок этишга тайёр эканини билдирди. МОВВ раҳбарининг қайд этишича, фестиваль ташкилот ҳомийлигида ўтказилади ва бу борада МОВВнинг тегишли қўмитасида келишув тузилиши керак.

Шунингдек ўқинг: Фарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистоннинг узумчилик ва виночиликдаги салоҳиятига бағишланган тадбир доирасида МОВВ билан алоҳида илмий семинар ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.  Бундан ташқари, томонлар вилоят ҳокимининг узумчилик соҳаси бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланадиган юқори малакали мутахассисни биргаликда топишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ўзбекистон делегацияси Парижнинг агрологистик марказида, Ранжис-Семмарис бозорида ҳам бўлиб, раҳбарият билан компаниянинг «Узум фестивали»ни ташкил этишдаги иштироки, шунингдек, Тошкент вилоятида агрологистика марказини ташкил этиш лойиҳасининг боришини муҳокама қилди.

2020 йилнинг 9 декабрь куни «Rungis-Semmaris» компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида «Rungis» агрологистика марказлари тармоғини ташкил этиш ва бошқаришни назарда тутувчи асосли келишув имзоланган эди. Лойиҳа доирасида 8 та ҳудудда, хусусан, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоятларида агрологистика мажмуаларини ташкил этиш назарда тутилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин