Бош саҳифаЯнгиликларФарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди
Долзарб Янгиликлар

Фарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди

Сўнгги уч йилда Фарғона вилоятида ўртача ва йирик хурмо боғларининг умумий майдони 604 гектардан 804 гектарга, яъни, 33 фоизга кенгайди. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Uza.uz маълумотларига таяниб  хабар бермоқда.

Фарғона вилоятида хурмонинг 10 дан ортиқ навлари етиштирилади, ушбу мевани етиштириш бўйича вилоятнинг Олтиариқ, Қува, Фарғона ва Бешариқ туманлари етакчидир.

Фарғона вилояти Ўзбекистондан хурмо экспорти бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, 2021 йилда эса бу вилоят республика ҳудудлари кесимида хурмо экспорти бўйича рейтингда биринчи ўринга чиқди.  Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойи давомида Фарғона вилоятидан ташқи бозорларга 20,2 минг тонна хурмо жўнатилган бўлиб, мазкур кўрсаткич шу даврда Ўзбекистондан экспорт қилинган хурмонинг умумий ҳажмидан 32,6 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик хурмо экспортёрларидан бири бўлиб, сўнгги бир неча йил ичида ушбу маҳсулотнинг энг йирик жаҳон экспортёрлари Топ-5 талигидан жой олган. Аммо 2021 йилда хурмонинг оммавий йиғим-терими одатдагидан 10 кун кеч бошланди ва 2021 йилнинг қиш фасли ҳамда эрта баҳорида кузатилган об-ҳаво аномалиялари туфайли ҳосил 2020 йилга нисбатан паст бўлди. Натижада, 2021 йили экспортёрларнинг фермерлардан харид нархлари 2020 йилга нисбатан юқори эди. 2021 йилда Ўзбекистондан хурмо экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 23 фоиз кам бўлди. Ўтган йилги об-ҳаво аномалиялари  Ўзбекистон хурмоси ҳамда бошқа турдаги мева, ёнғоқ ва сабзавотларнинг нархи, шунингдек, экспорт ҳажмига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида батафсил маълумот олиш учун EastFruit экспертларининг  таҳлилини ўқинг.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин