Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада паст сифат туфайли пиёзнинг янги ҳосили нархи пасаймоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада паст сифат туфайли пиёзнинг янги ҳосили нархи пасаймоқда

Кескин совуқ тушиши ва ёмғир ёғиши билан боғлиқ башоратларни инобатга олган ҳолда Молдова фермерлари пиёз йиғим-теримини имкон қадар тезроқ якунлашга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бирга, уларнинг шарҳларига кўра, баҳор ва ёзда вақти-вақти билан кузатилаётган ёғингарчилик ва экин муҳофазаси билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳосил таркибида салмоқли улуш паст сифатли пиёзга тушади. Бундай маҳсулотлар сақланса,  йўқотишлар катта бўлишини тушунган ҳолда кўплаб сабзавот етиштирувчилар  муаммоли пиёз ҳосил йиғиб бўлиниши билан дарҳол сотилишини яхши вариант деб билишмоқда. Паст ва ўрта сифатли пиёзнинг катта миқдорда етказиб берилиши натижасида улар нархи ўтган ҳафтадан бошлаб аста-секин пасая бошлади – ўртача 3,5 лей/кг (0,2 доллар/кг). Бироқ, бу ҳали ўтган йилги сентябрь ойининг охирги ўн кунлиги бошидаги ўртача нарх даражасидан ($0,18/кг) бироз юқори.

Бундан ташқари, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилги ҳосил учун пиёз экиш ўтган йилга нисбатан тахминан 35-40% га камайганини ҳисобга олсак,  мева-сабзавот бозори операторлари нархлар аста-секин ўсишини тахмин қилишмоқда. Чунки, куз охирига бориб, жорий истеъмол учун паст сифатли маҳаллий пиёзнинг товар ресурслари аста-секин тугайди. Қишда эса пиёз нархи ошиши эҳтимоли мавжуд.

Шу билан бирга, сабзавотчиликка ихтисослашган алоҳида йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари EastFruit таҳлилчиларининг Молдова пиёзини Украина бозорига экспорт қилиш учун «имкониятлар дарчаси» борлиги ҳақидаги тахминини реалистик деб баҳолашмоқда. Молдовалик сабзавот етиштирувчи-савдогарларнинг айримлари учун нархлардаги тахминан 0,06 доллар/кг фарқ етказиб беришга етарли мотив бўлиши мумкин. Қанча ҳажмда экани – очиқ масала. Зеро, ўтган йилларда Молдованинг алоҳида корхоналари Руминияга бир неча юз минг тоннагача ёки ундан ҳам кўпроқ пиёз етказиб берган. Бироқ, бундай ҳолларда нархлар ва етказиб берувчининг маржасидаги фарқ анчайин юқори эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин