Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди
Янгиликлар

Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди

Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшни Молдовадаги иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бош бошқармаси маълум қилди.

Бошқармада Украинадаги воқеалар муносабати билан юзага келган ҳолат ва ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғлик ҳамда ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг нархлари кескин ошиши билан боғлиқ “мураккаб вазият” туфайли хавотир юзага келгани билдирилди.

«Сархил мева-сабзавот ва  узум экспорти билан боғлиқ масала алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Маҳсулотларнинг асосий ҳажми шарқий бозорга, Украина, Беларусь, Россия ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинар эди. Бугунги кунда логистика анча мураккаблашди, ушбу мамлакатларга товар етказиб бериш бўйича транспорт хизматлари нархи 3-3,5 баробар ошди.  Шу боис, мевалар ва узумларимиз рақобатбардошликни бой беради. Балки маҳсулотимизни сотиш учун бошқа бозорлар очилар, чунки, бу борада иш олиб борилмоқда”, дея сўз юритилди Гагаузия агросаноат мажмуаси бош бошқармасида.

Бошқармада минтақадаги қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари “ўз маҳсулотларини Ғарб давлатларига сотиш масаласи устида ишлашга” чақирилди. Хусусан, фермерлар Европа Иттифоқи мамлакатларида тан олинган ISO, HACCP, GLOBAL G.А.P стандартлари бўйича халқаро сертификатларни олиш чораларини кўриши зарур, дея хабар бермоқда Gagauzinfo.md   ахборот портали.

Шунингдек, бошқармада фермерлар узумзор ва боғларда ҳимоя чораларини кўриши зарурлиги айтилиб, “маҳсулот қайтишининг олдини олиш учун рухсат этилган дори воситаларидан фойдаланиш, женерикларни қўлламаслик ва ҳоказолар” тилга олинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин