Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада маҳаллий ўриклар савдосининг бошланиши икки ҳафтага кечикмоқда
МахсусЯнгиликлар

Молдовада маҳаллий ўриклар савдосининг бошланиши икки ҳафтага кечикмоқда

Молдовадаги боғбонлар ва савдогарлар ташкилотлари мутахассисларининг фикрича, агар ўтган йили маҳаллий ўрикларнинг илк савдога чиқарилган ҳосили ички бозорда 6-10 июнь кунлари пайдо бўлган бўлса, бу йил ушбу воқеа июнь ойининг иккинчи ўн кунлиги охирида рўй беради. Аммо ҳали бу ҳам аниқ эмас. Бугунги кунга келиб, мева пишиши учун ҳарорат йиғиндиси етарли даражада эмас: бу ҳафта ҳаво аллақачон кундузи 20-23 даражагача исийди, аммо кечаси у жуда салқин – атиги 11-13 даража. Бундан ташқари, яқин кунларда мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда. Бироқ бу, эҳтимол, Молдовада етиштирилган ўрикнинг эртапишар навлари («Буcуриа», «Спринг Блаш», «Eли Блаш», «Призиа») учун фойдали бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам, уларнинг бу йилги ҳосили паст бўлади. Экспортни мўлжал қилган боғбонлар ўрта ва кечпишар ўриклардан яхши ҳосил бўлишини кутмоқдалар.

Шунингдек ўқинг: Гилос, ўрик ва помидор бўйича таклифлар кескин ўсди, олманинг нархи эса пасайишда давом этмоқда – савдо майдончаларининг ҳафталик ҳолати

Ўрикнинг сифати, мутахассислар таъкидлаганидек, бу мавсумда турлича бўлади. Мамлакатдаги ўрик боғларини чанглатиш даврида ҳамма жойда ёғингарчиликлар бўлди, натижада боғбонлар чангланиш сифатини ўртача деб баҳоламоқда. Бироқ, мамлакат жанубида ўз-ўзини чанглатадиган навлар («Кёто», «Фараля») ҳаддан ташқари кўп мева туггани боис, суюлтирувчи препаратлардан фойдаланишга ҳам тўғри келди. Молдовада ўрикдан юқори ҳосил оладиган минтақалар бўлади деб бемалол айтиш мумкин.

Мутахассислар бир қатор ўрик плантацияларида ёғингарчилик вақтидан кейин кластероспориум касаллигига қарши дорилаш зарурлигига боғбонларнинг эътиборини қаратмоқда. Чунки ушбу касаллик меваларнинг ташқи кўринишини сезиларли даражада бузиб, уларнинг нархини тушириб юборади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин