Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиГилос, ўрик ва помидор бўйича таклифлар кескин ўсди, олманинг нархи эса пасайишда давом этмоқда – савдо майдончаларининг ҳафталик ҳолати
Бозорлар шарҳиДолзарбМахсус

Гилос, ўрик ва помидор бўйича таклифлар кескин ўсди, олманинг нархи эса пасайишда давом этмоқда – савдо майдончаларининг ҳафталик ҳолати

EastFruitTradePlatform йирик мева-сабзавот савдо гуруҳи аудиторияси ўсишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта фойдаланувчиларнинг умумий сони 16 000дан ошди! Келинг, EastFruitнинг ўтган ҳафта давомида шу ва бошқа савдо майдончаларида ким, нима сотганлигини таҳлил қилайлик.

Ўтган ҳафта 14 мамлакат иштирокчилари ўз мева-сабзавот маҳсулотларини реклама қилишди, шу билан бирга, умумий фаоллик бироз пасайди. Россия, Украина ва Туркиядан рекламалар сони ортган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Миср ва Эрон вакиллари савдо ҳажмини камайтиришди. Эрон экспортчиларининг фаоллиги кескин сустлашди. Бир ҳафта давомида жойлаштирилган таклифлар сони бўйича мамлакатлар рейтинги қуйидаги ҳолатда: Россия, Ўзбекистон, Украина, Туркия  Беларусь.

Россиянинг Краснодар ўлкаси фермерлари етиштиришда давом этаётган помидор ўтган ҳафта сабзавот сегменти ва савдо майдончаси лидерига айланди. Сабзи ва карам етказиб бериш эса  Ўзбекистондан сотилган маҳсулотлар ҳисобига ошди. Картошка сотувчилар сони камайишда давом этмоқда, пиёз савдоси ҳам сустлашган. Жадвалга киритилмаган маҳсулотлар орасида булғор қалампири, бақлажон, кабачки ва кўкатлар савдоси қизғин тус олганини қайд этиш жоиз. Россиянинг Қора денгиз минтақасидан яшил нўхат ва айсберг салати бўйича илк таклифлар тушди. Ўзбек фермерлари эса эртаги аччиқ қалампирни сота бошлашди.

Мева ва резаворлар сегментида таъминот қисқаришига қарамай, қулупнай сотувда етакчи бўлиб қолмоқда. Ушбу резавор Македония, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Қирғизистондан таклиф қилинди. Гилос, шафтоли, ўрик сотиш ҳажми ҳам ошмоқда. Бу йил илк бор Озарбайжон сайтида ўрик таклиф қилинди. Украиналиклар учқат савдоси бошланиши кутилаётганини эълон қилишди.

Асосий позициялар бўйича таклифлар динамикаси жадвали миқдор ўлчови билан қуйида келтирилган.

Савдо гуруҳида мева-сабзавот сотиб олиш бўйича рекламалар сони ўсишда давом этмоқда. Ўтган йилги ҳосилнинг «борщ» тўпламидаги сабзавотларига бўлган талаб юқори бўлиб, етказиб бериш тобора камаймоқда. Иштирокчилар, шунингдек, помидор, булғор қалампири ва кўкат етказиб берувчиларни қидиришди. Мева сегментида қулупнай энг талабгир маҳсулот бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, олма, лимон ва ёнғоқ харидига ҳам қизиқиш ортган.

EastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — РОССИЯ

Россияда сабзи нархи кескин ошди, шу билан бирга эртаги маҳсулотларга ҳам, 2020 йилги сабзи ҳосили учун ҳам нархлар кўтарилган. Ўтган йилги карам нархи қимматлаган, эртаги маҳсулот эса арзонлашган. Картошка етиштирувчилар ўтган йилги ҳосилни сотишмоқда, шунинг учун таъминот пасайиши фонида сотиш нархи ҳам тушмоқда. Маҳаллий иссиқхона маҳсулотлари  арзонлашяпти, бу борада фақат нархи ошган помидор истиснодир. Бундан ташқари, сарсабил ҳам арзонлашди.

Қулупнай нархи пасайишда давом этяпти ва ушбу резавор тобора ҳамёнбоп бўлиб боряпти. Олманинг ҳам айрим навлари арзонлашди.

EastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — УКРАИНА

Украина бозорларида сабзавотлар арзонлашишда давом этмоқда. Истисно тариқасида ҳафта давомида брокколи ва қизил карам нархи бироз кўтарилганини айтиш мумкин. Ва ўтган йилги ҳосилнинг юқори сифатли пиёзи қимматлашди. Қовоқча (кабачок) эса ҳамма сабзавотдан кўра арзонлашган – нарх икки баравар камайди. Кўкатлар ҳам арзонлашмоқда. Фақат порей-пиёз нархи ошди.

Мева ва резавор бозоридаги нархлар турли йўналишлар бўйича ўзгарган. Қулупнай нархи пасайишда давом этмоқда. Нок нархи бироз тушган. Цитрус сегментида мандарин ва лимон қимматлашди, апельсин ҳамда грейпфрут нархи арзонлашди. Қуритилган олма нархи максимал даражада ошди.

ЕastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — ЎЗБЕКИСТОН

EastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирокчилари пиёз ҳамда лавлаги нархларини кўтаришди. Қозоғистонда оқ карам арзонлашган.

ЕastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари – ТУРКИЯ

Турк экспортчилари нектарин, шафтоли ва ўрик нархларини пасайтиришда давом этмоқда.

EastFruitFruittechnology технологик гуруҳи фойдаланувчиларининг фаоллик даражаси ўтган ҳафта кўрсаткичи бўйича қолди. Ўғитлар савдоси пасайишда давом этмоқда, шунинг учун экин захиралари ўтган ҳафта энг кўп сотилган товар бўлди. Иштирокчилар кузги қулупнай ва голубика,  шунингдек, смородина ва мевали дарахт кўчатларини таклиф қилишди. Сабзавот етиштирувчиларга уруғ ва кўчат сотиш ҳажми ошмоқда. Aссортиментда брокколи уруғлари, дайкон (япон турпи), бодринг, тарвуз, кўкат ва зираворлар, бақлажон, помидор, қалампир кўчатлари бор. Ўстирилган тайёр қўзиқорин блоклари бўйича ҳам таклиф бўлди.

Технологик жиҳозлардан суғориш тизими учун аксессуарлар, стрейч-плёнка ва термо-кичрайгич плёнкада гуруҳлаб қадоқлаш машиналари, контейнер-қути ишлаб чиқариш учун тахталар сотилди. Мева экспортчилари учун маҳсулотнинг яроқлилик муддати ва транспортировкасини узайтиришга хизмат қилувчи StepacXtend пакетлари бўйича таклифлар тушди. Иштирокчилар сабзавотли тўр-халта ва майкасимон халта қидиришди. Шунингдек, сайтда сабзавот ва мева етиштирувчилар ҳамда экспортёрлар учун турли хизматлар реклама қилинди.

Телеграм гуруҳларида маҳсулотларни самарали тарғиб қилиш бўйича тавсияларни ушбу блогдан топишингиз мумкин. Реклама самарадорлигини ошириш бўйича олти оддий қадам ушбу мақолада батафсил баён қилинган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудидан янги ҳосил ўриги экспорти бошланди (фото)

EastFruit

Тошкент супермаркетларида янги ўрик нархи нархи бир ҳафта ичида 3 баробардан кўпроқ пасайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин