Молдова мева-сабзавот бозорининг кўплаб операторлари 2021 йилда мамлакат ички бозорини таъминлаш учун мева, резавор ва сабзавотларни сотиш тизими ўтган йилгидан сезиларли даражада фарқ қилади, деган фикрга боришмоқда. Aгар 2020 йилда CОVID-19 туфайли импорт таъминотидаги логистиканинг узилиши ва бозорлар фаолиятидаги чекловлар кўплаб супермаркетлар тармоғини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан маҳсулот сотиб олишга ундаган бўлса, бу йил баъзи йирик тармоқлар мева-сабзавот маҳсулотларининг маҳаллий етказиб берувчилари рўйхатини кескин қисқартирди. Ва оммавий импортнинг аввалги амалиётига қайтилди. Шу билан бирга, стационар бозорлар ва дам олиш кунларининг вақтинчалик ярмаркалари мева етиштирувчи фермерлар учун асосий даромад манбаига айланди.
Шунингдек ўқинг: Молдовада 2021 йилда қовун етиштириш кескин камаяди
Бундан ташқари, ёзда аниқ-тиниқ ихтисослашув юзага келди: стационар улгуржи-чакана бозорларни йирик фермер хўжаликлари, баъзан эса ҳатто қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар (ташқи таъминот узилиб қолган тақдирда) таъминлайди. «Ҳафта охири» ярмаркалари эса фақат кичик фермерлар учун савдо майдонига айланди, улар бир гектардан кам плантацияларда сабзавотлар ва крижовник, смородина, йошта, маймунжон каби нишали резаворлар етиштиради.
Яна бир муҳим жиҳат – нархлардаги катта фарқдир. Стационар бозорларда нархлар анча паст, «ҳафта охири» ярмаркаларида эса нарх кўплаб супермаркетларга нисбатан анча юқори. Кишинёвнинг муайян ҳудудларида бўлиб ўтадиган ушбу ярмаркалар, одатда, Pomusoarele Moldovei ва ЕcoLocals каби фермерлик уюшмаларини ихтисослашган ижтимоий медиа гуруҳларда «воситачи-дилерлардан ҳоли ҳудудлар» сифатида фаол реклама қилади. Пировардида, юқори нархлар «кўп миқдордаги ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланмай» мева етиштирувчи маҳаллий кичик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш шакли сифатида намоён бўлади.
Яқинда Кишинёв муниципалитети ваколатланган стационар бозорлар сонини ноябрь ойининг охиригача бўлган даврда 9 тага, ҳафта охири ярмаркалари жойларини эса 17 тага етказди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!