Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада 2021 йилда қовун етиштириш кескин камаяди
МахсусЯнгиликлар

Молдовада 2021 йилда қовун етиштириш кескин камаяди

Уруғ етказиб берувчи компаниялар менежерларининг айтишича, бу йил баҳор ва ёз фасли бошида ёмғирли ва салқин келганидан Молдова фермерлари кўплаб ўнлаб гектарлик полизларини қайта экишга мажбур бўлишди. Аммо шунга қарамай, қовуннинг дурагай уруғлари сотилиши ўтган йилга нисбатан тахминан 20-25 фоизга камайди. Эҳтимол, маълум даражада, фермерлар импорт қилинган қиммат уруғларни маҳаллий навли қовун уруғларини сотиб олиш билан алмаштирган бўлишлари мумкин. Шунга қарамай, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Молдовада полиз экинлари етиштириладиган қишлоқ хўжалиги майдони  700-800 гектардан ошмаса керак.

Шунингдек ўқинг: Россияда маҳаллий қовун сотишнинг оммавий мавсуми бошланди

Ўтган йили, статистик маълумотларга кўра, Молдовада қовун полизларининг умумий майдони қарийб 6 минг гектарни, шу жумладан, қовун полизлари майдони 1,5 минг гектарни ташкил этганди.

Ўтган ҳафта Молдовага дастлабки маҳаллий қовунлардан етказиб берилди, лекин уларнинг сифати ҳали ҳам яхши эмас. Бироқ, деҳқонлар яқинда кутилаётган иссиқ об-ҳаво ва ёғингарчилик ёрдамида қовуннинг ўрта ва кечпишар навлари сифатли бўлишига, ҳосилдорлик ҳам 20-25 т / га га ошишига умид қилмоқдалар.

Ушбу ҳафтанинг бошида Молдова қовунининг улгуржи нархлари импорт қилинган Туркия қовунининг минимал нархи билан тенглашди: 12-13 лей/кг ($0,66–0,72/кг). Бу ўтган йилнинг июль ойида ушбу маҳсулот нархлари даражасидан анча паст кўрсаткичдир, яъни 15-22 лей/кг ($0,88–1,12/кг).

Молдова мева-сабзавот бозори операторлари қовуннинг улгуржи нархларини узоқ муддатли барқарорлик сингари истиқболларини шубҳали деб ҳисоблашяптилар. Август ойида Молдова бозорларида Украина қовунлари таъминоти ошади. Бундан ташқари, Молдованинг ўртача статистикасига кўра, истеъмолчи қиммат қовунга нисбатан арзон тарвузни кўпроқ афзал кўради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин