Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада экспорт узуми сифатини тартибга солиш таклиф қилинмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада экспорт узуми сифатини тартибга солиш таклиф қилинмоқда

Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг бир қатор ташкилотларидаги экспертлар Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳамда Озиқ-овқат хавфсизлиги миллий агентлиги (АNSА)га экспорт учун мўлжалланган хўраки узумнинг сифат кўрсаткичларини белгиловчи меъёрий ҳужжат ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.  Уларнинг фикрича, “қоидалар ички бозорда сотишга қаратилган маҳсулотларга нисбатан қатъийроқ бўлиши керак, шунингдек, тавсиявий эмас, балки мажбурий характер касб этиши лозим”.

Молдова узумчилик ассоциациялари раҳбарларининг фикрига кўра, сўнгги бир неча йил ичида нотўғри маркетинг стратегияси қўлланилгани ушбу таклифга туртки бўлди. Одатда, хўраки узумни (очиқ ердан) оммавий йиғиб олиш ва сотиш мавсумининг бошида фермерлар энг яхши маҳсулотни мавсум ўрталари ва охирида сотишни мўлжал қилиб, экспорт учун паст сифатли маҳсулотларни таклиф қилишади. Чунки, айнан ўша пайтда сотиб олиш нархлари даражаси ошишига умид қилишади.

Бироқ, савдогарларнинг кузатувларига кўра, айнан биринчи узум партияси хорижлик харидорларда Молдова узумининг бу йилги ҳосили ва унинг умумий сифати ҳақидаги тасаввурни шакллантиради. Илк синов партияларидаги узумларнинг паст сифати, сотувчилар фикрига кўра, «бутун маркетинг йили учун Молдова маҳсулотларининг обрўсини туширади, натижада, ҳатто юқори сифатли товарлар нархларини оширишга ҳам келишиш қийинлашади».

Узум етиштирувчи ташкилотлар раҳбарларининг таъкидлашича, экспорт маҳсулотларининг нархланиш конъюнктураси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, “энг яхши узум сотилмайдиган маркетинг мавсумининг биринчи учдан биридаги улгуржи харид нархлари даражаси, одатда, мавсумнинг иккинчи ярмида сотилган юқори сифатли узум нархлари билан бир хил ёки ундан юқори бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг фикрича, “молдовалик узум етиштирувчиларни мавсум бошида, ҳосил йиғиб олингандан сўнг тез орада юқори сифатли узумни сотиш, яна ҳам аниқроғи, экспортга жўнатишни қонунчилик даражасида ҳам рағбатлантириш зарур».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин