Молдованинг жанубий вилоятларидаги боғдорчилик агрокорхоналари мутахассислари апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаги совуқлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва агротехнологиялар даражасига таъсирчан мевалар – бодом, ўрик ва гилоснинг баъзи Европа навлари (Кодия ва бошқалар) гуллаётган плантацияларга зарар етказганини қайд этишди.
Жорий йилда бир қатор сабабларга кўра, боғбонларнинг аксарияти данакли мева боғларини баҳорги аёзлардан суғурталамаган, шу боис, давлат идоралари вакиллари ва суғурта компаниялари иштирокида боғларга етган зарар даражаси расман тасдиқланмади. Боғбонларнинг ўзлари совуқлар туфайли юқорида санаб ўтилган мевали дарахтлар ҳосилининг камида 20-30 фоизи бой берилади, деб ҳисоблашмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида данакли мевалар (шафтоли, нектарин, олча ва олхўри) ҳали гулламаган, фақат куртаклар бўртиши ва очилиши қайд этилмоқда. Аёзлар бу ҳудудлардаги боғларга ҳали зарар етказмаган.
Об-ҳаво маълумотларига кўра, салқин об-ҳаво шу ҳафта охиригача давом этади. Шу билан бирга, Молдовада узоқ давом этган қурғоқчилик давридан кейин ёғингарчилик бошланди. Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси FARM мутахассисларининг фикрига кўра, бу боғларнинг чангланиш жараёнига икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан, ёмғирлар атмосфера ҳарорати нисбатан пастлиги билан бирга чанглатувчи ҳашаротлар фаоллигини пасайтирса, бошқа томондан, намлик гулчангларнинг «умри»ни ва чанглатишнинг потенциал даврини узайтиради.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!