Бош саҳифаЯнгиликларМолдова фермерлари иқлим ўзгаришига мослашиш учун грант олишади
Янгиликлар

Молдова фермерлари иқлим ўзгаришига мослашиш учун грант олишади

Кичик фермер хўжаликлари учун 5 минг долларгача, кооперативлар учун 15 минг долларгача бўлган грантлар Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) томонидан қишлоқ ҳудуларини чидамлилигини ошириш лойиҳаси (PRR) доирасида берилади. Аризаларни қабул қилиш 9 августда бошланган ва молиявий ресурслар тугагунга қадар келаси йилгача давом этади, деб хабар беради МОЛДПРЕС.

Молиявий ёрдам қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш ташаббусларини амалга ошириш учун мўлжалланган. Грант олувчилар – қишлоқ хўжалиги ёки қайта ишлаш корхоналаридир, Кишинёв ва Бэлць муниципалитетлари эса бундан мустасно.

Иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун улар қуйидаги шартларга мувофиқ бўлишлари керак: камида бир йил иқтисодий фаолият билан шуғулланган; 25 гектардан ошмайдиган ер участкалари бўлиши; бюджетдан қарзи йўқ ва ўз ҳиссасини таъминлаш учун етарли молиявий манбаларга эга, бу жисмоний шахслар учун инвестиция харажатларининг 70% ини ва кооперативлар учун 50% ни ташкил қилади.

Шунингдек ўқинг: Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади

Ариза берувчилар грант дастурини тўлдирадилар, уни IFAD Биргаликда Амалга ошириш Гуруҳи (UCIP) веб-сайтидан юклаб олиш мумкин.

Молдова Республикаси ва Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) ўртасидаги ҳамкорлик 1999 йилда бошланган. Бугунги кунга келиб Фонд мамлакатда олти лойиҳа ва дастурни қўллаб-қувватлади, уларнинг бенефициарлари 130 минг кишидан ортиқ. Молдовада IFAD кўмаги қишлоқ аҳолиси даромадлари ва турмуш шароитларини яхшилашга мўлжалланган. Тадбирлар кичик фермерлар, деҳқонлар, майда чорвачилар, қишлоқ аёллари, мамлакатнинг турли бурчакларидан келган ёшлар ва бошқалар учун қаратилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Иқлим ўзгариши: 2100 йилга бориб, Ер юзининг катта қисми қурғоқчил ҳудудларга айланади

EastFruit

Исроилда қурғоқчиликка чидамли помидор нави яратилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин