Бош саҳифаЯнгиликларИқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади
Янгиликлар

Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади

Европа картошка савдоси ассоциацияси – Europatat ADAPT (кўплаб стрессларга чидамли картошка етиштиришни тез ривожлантириш) тадқиқот лойиҳасида иштирок этадиган халқаро консорциумнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа келажакда картошканинг қийин ўсиш шароитларига мос келувчи янги стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган. ADAPT лойиҳаси 2020 йилнинг июлида бошланган ва у уч йил давомида ўтказилади. Унинг умумий бюджети 5 миллион еврони ташкил этади, деб хабар берди «AгроБизнес«.

Картошка етиштирувчиларнинг эҳтиёжлари лойиҳада иштирок этган тадқиқотчилар, саноат ҳамкорлари ва селекционерларда фундаментал қизиқиш уйғотмоқда. ADAPT онлайн-сўровида фермерларнинг иқлим ўзгаришларига муносабати, иқлимнинг картошка етиштиришга таъсири билан боғлиқ тажрибалари ва мослаштирилган картошка навларига бўлган эҳтиёжлари ўрганилди.

Ҳаммаси бўлиб ADAPT тадқиқотининг масъул ҳамкори – Aвстрия Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (AGES) 553 та жавоб олди. Уларнинг аксарияти Aвстрия, Нидерландия, Германия, Франция, Швейцария, Словения, Бельгия, Польша, Испания ва Буюк Британияда картошка етиштирувчи фермерлардан олинди.

Картошка етиштирувчиларнинг 80%идан ортиғи сўнгги 10 йил ичида қурғоқчилик ва жазирама картошка етиштиришга тобора кўпроқ таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, сўровда иштирок этганларнинг деярли 50%и иқлим ўзгаришларини фермер хўжалигида картошка етиштириш учун асосий таҳдид деб ҳисоблашган. 50% дан ортиқ деҳқонларнинг фикрига кўра, иқлим шароити сабаб келиб чиқувчи зараркунанда ва патогенлар ҳам жараёнга салбий таъсир кўрсатган.

Фермерларнинг 40 фоизидан кўпроғи кучли ёғингарчилик таъсирини қайд этди. Келгусида картошка етиштиришдаги потенциал ёмонлашув ҳақида сўралганда ҳам шунга ўхшаш жавоблар олинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда?

EastFruit

Картошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди

EastFruit

Қозоғистон: имтиёзли кредитлар сабзавот етиштирувчиларга мавсумлар ўртасида сабзи ва картошка етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам бериши мумкинми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин