Миср судларининг яқинда қабул қилган қарори муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатда интеллектуал мулк ҳуқуқларига бўлган муносабатни кескин ўзгартиришга замин яратди. Зеро, ушбу қарор Миср қишлоқ хўжалиги соҳасига сармояларни кўпайтириш учун асосдир.
Патентланган навлар бозорларда ўз иштирокини кенгайтирар экан, улар фермерлар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам энг талабгир навларга айланмоқда. Шу боис, бу ўзгариш сўнгги йилларда патентланган хўраки узумларда рухсатсиз ва ноқонуний экиш шаклида интеллектуал мулк (ИМ) ҳуқуқи бузилишининг глобал ўсишига олиб келди.
Ўзининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини, шунингдек, Early Sweet™ (GRAPAES) ва АRRА™ навларининг ваколатли лицензиатлари манфаатларини ҳимоялаш учун Grapa ишончли ҳамкорлар ҳамда экспертлар билан биргаликда бутун жаҳон бўйлаб далада ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва таъминлашга доимий эътибор қаратади. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza материали ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
Шунингдек ўқинг: Миср Европага хўраки узум экспортини тўхтатишини эълон қилди. Бунга сабаб нима?
Жаҳон хўраки узум бозорининг асосий иштирокчиси бўлмиш Мисрда узум навлари бўйича ҳуқуқларга ҳар доим ҳам амал қилинмайди. Grapaнинг ЕРРА (Миср ўсимликларни ҳимоялаш ассоциацияси) билан биргаликдаги фаол чора-тадбирлари Grapaнинг Мисрда ноқонуний равишда Early Sweet узумини етиштирувчига қарши судда ғалаба қозониб, 11 гектар ноқонуний плантацияни илдизи билан қўпориб ташлашни талаб қилишига олиб келди. Бундан ташқари, суд ҳукми фермерга келгусида ҳар қандай узумни ёки Early Sweet навини сотиш, кўпайтириш ёхуд пайвандлашни таъқиқлади.
Суд қарорига кўра, экилган барча Early Sweet узумлари интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги боис, илдизи билан қўпорилиб, йўқ қилинади, бу эса муҳофаза қилинадиган ўсимлик материалларини бузиш, яъни, қўриқланадиган навларни эгасининг розилигисиз экиш учун жиноий жавобгарликка тортилади. Ушбу ҳолат такрорланган тақдирда жарима билан бирга уч ойдан бир йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам қўлланади.
Июнь ойи охирида маҳаллий ҳокимликлар иштирокида ноқонуний токзорлардаги 9 минг туп узумзорлар суд қарори билан қўпориб ташланган.
Бу жуда муҳим қадамдир, чунки, Мисрнинг ҳуқуқий тизими ва органлари, айниқса, мамлакат Ўсимликларнинг янги навларини ҳимоялаш халқаро иттифоқига қўшилгач, ИМ ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилганлигини кўрсатади.
Grapa айни дамда бутун жаҳон бўйлаб ўз навларини ҳимоялаш бўйича тизимли саъй-ҳаракатлар доирасида ноқонуний плантациялар, питомниклар ҳамда экспортёрларни аниқлаш ва текширишни фаол давом эттиришга тайёр. Пировардида, бу бутун таъминот занжирига фойда келтиради.
Ушбу ўзгаришлар Мисрнинг халқаро бозорлардаги обрўсини ошириб, бу билан мамлакатнинг янги ҳимояланган навларга эга бўлиш ва қишлоқ хўжалигидан даромад олиш салоҳиятини кенгайтиради.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!