Бош саҳифаЯнгиликларМиср Европага хўраки узум экспортини тўхтатишини эълон қилди. Бунга сабаб нима?
Янгиликлар

Миср Европага хўраки узум экспортини тўхтатишини эълон қилди. Бунга сабаб нима?

Мисрда бу йил узум мавсуми яхши бошланганга ўхшаган эди. Бироқ кейинроқ нархлар муаммо бўла бошлади: “Мисрда узум мавсуми ўтган йилгидан ўн кун кеч бошланди. Flame навининг нархи мақбул эди, лекин афсуски, бу узоқ давом этмади«, дейди узум ва анор экспортёри — FinBiнинг бош менежери Мэй Салем.

Салемнинг сўзларига кўра, бозордаги ҳосил ҳажми экспортёрларнинг эҳтиёжлари сингари юқори бўлди. Харидорлар Европага етказиб бериш учун юқори сифатли узумга қизиқиш билдиришди, бироқ европаликлар харид нархларини оширмай, уларни аввалги мавсум даражасида қолдирган. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Маҳсулот етиштириш харажатлари ошиши узумнинг сотув нархида акс этмаслиги ҳақиқатан ҳам муаммоли бўлиб чиқди: “Бу мавсумда Sugraone узумларининг етиштириш ҳажми юқори бўлди. Биз бозорга жуда кўп миқдордаги маҳсулотни етказиб беришимиз мумкин.  Харидорлар юқори сифатни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, нархлар ўтган мавсум билан солиштирилганда  ўзгармади. Муаммо шундаки, қадоқлаш, ўғитлар, пестицидлар ва меҳнат харажатлари ўтган йилга нисбатан ошган, аммо харажатлар ошгани билан тайёр маҳсулотни харид нархлари ошмади. Европа, Шарқий Европа бозорлари, Осиё ва Африканинг айрим давлатларидан маҳсулотга талаб бор, лекин нархлар ўтган йилги даражада”.

Шунингдек ўқинг: 2022-2023 йилларда Перудан хўраки узум экспорти камида 8 фоизга ўсади

Мисрда узум йиғим-терими мавсумида омборлар тўлиқ қувват билан ишлайди.  Логистик йўллар жуда самарали, аммо етказиб бериш нархи ошиши ҳар қандай савдо тури билан шуғулланадиганларга таъсир қилди. Юк ташиш харажатлари соф фойдани «еб юбормоқда».

Нархлар янада пасая бошлаганда экспортёрлар бунга чек қўйиш ва мавсумни тўхтатишга қарор қилишди.

Бундан ўн кун аввал Миср узумининг нархи тушиб кетди ва натижада экспортёрлар мавсумни тўхтатишди. Ушбу мавсум  Flame ва Sugraone эртаги навлари учун жуда қисқа эди. Компаниямиз кичик ва ўрта корхоналарга юқори сифатли маҳсулотларни Германияга экспорт қилишда кўмаклашувчи GIZ дастури доирасида кейинги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда”, дейди Мэй Салем.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Жанубий яримшар мамлакатлари патентланган узум навларини етиштириш ва унинг экспортини кўпайтирмоқда

EastFruit

Олма бозори 2022/23: глобал ва минтақавий тенденциялар шарҳи

EastFruit

Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ўсишда давом этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин