Бош саҳифаЯнгиликларМиср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда
Янгиликлар

Миср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда

2022 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  ҳамда Миср Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлиги ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Онлайн тарзда бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон томонидан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўринбосари Алишер Тўраев, Миср томонидан – вазир маслаҳатчиси Саад Наср бошчилигидаги гуруҳлар вакиллари иштирок этди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, ўсимликлар карантини, ветеринария, пахтачилик, уруғчилик бўйича илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб бориш масалаларини муҳокама қилди.

Миср томони Ўзбекистонда етиштирилган узум ва гилос маҳсулотлари учун мамлакат бозорини очиш жараёнлари якунланганини маълум қилди. Қайд этилишича, тегишли рухсатнома Ўзбекистон томонига яқин кунларда тақдим этилади. Шунингдек, анор, олма, олхўри ва бошқа меваларнинг техник маълумотлари кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

Йиғилишда пахтачилик, уруғчилик ва ветеринария йўналишларида Ўзбекистон ҳамда Миср мутахассисларининг бой тажрибаси эътироф этилди.  Шу боис томонлар билим ва кўникмалар алмашувини йўлга қўйиш, тадқиқот ва изланишлар олиб бориш икки давлат манфаатларига хизмат қилишини тасдиқлади.

Тадбир натижасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тренинглар, ўқув курслари, конференция ва форумлар ташкил этишга келишиб олинди.

Бундан ташқари,  икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида ўзаро сафарларни ташкил этиш, пахта ва буғдой стратегик маҳсулотларининг янги навларини биргаликда яратиш тўғрисида ҳам бир тўхтамга келинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин