Бош саҳифаЯнгиликларМаймунжон: навларни тўғри танлаш — юқори даромад гарови
ДолзарбЯнгиликлар

Маймунжон: навларни тўғри танлаш — юқори даромад гарови

Маймунжон етиштириш жуда фойдали бизнес бўлишига қарамай, уни саноат мақсадларида етиштириш билан бир нечта фермерлар шуғулланади, деб ёзмоқда АGRI-GATOR Kurkul.com сайти материалларига асосланиб. Шу билан бирга, унинг технологияси мураккаб эмас ва малина етиштиришга жуда ҳам ўхшайди. Бу ҳақида Теvittа питомниги раҳбари Татьяна Стукало «Саноат кўламида маймунжон етиштириш бизнес йўналиши сифатида — эксперт хулосаси» сарлавҳали материалида гапириб берди.

Теvitta бренди ишчилари ўз далаларида маймунжон етиштиришади, сара навларнинг вируссиз in vitro кўчатлари кўпайтириладиган питомник мавжуд.

«Бошида тажриба участкасига 30 га яқин турдаги маймунжон навларини экдик. Шундан сўнг биз экинларнинг ўсиш ва ривожланишини кузатиб, муайян мезонларга кўра ўзимизга мос навларни танлаб олдик», дейди Татьяна Стукало.

Саноат мақсадларида етиштириш учун маймунжон навларини танлашда мутахассис харидорга ёқадиган жиҳатларга эътибор қаратишни маслаҳат беради.

Бундан ташқари, питомник раҳбари тиканли навларни экишни тавсия этмайди, чунки бунда резавор ҳосилини териб олиш қийин. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Тevitta синов майдончасига Киова нави экилган. Резавор ҳақиқатан ҳам йирик эди, лекин ўсимликнинг нафақат пояси, балки япроғининг тескари томони ҳам тиканли эди.

Шу билан бирга, нав саралашнинг қуйидаги муҳим мезонлари бор: резаворларнинг транспортабеллиги ва ўсимликларнинг совуққа чидамлилиги.

Татьяна Стукало ўз тажрибаси билан ўртоқлашди: «Яхши транспортабеллик хусусиятига эга бўлмаган резаворларни экмаслик керак, Трипл Краун нави бунга мисол бўла олади».

EastFruit хабарига кўра, маймунжон етиштириш лойиҳага дахлдор минтақанинг турли мамлакатларида аста-секин ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонда маймунжон асосан дарё ва ариқлар бўйида ўсади, фермер хўжаликларида кам ҳолларда етиштирилади. Маймунжон меваси каротиноид, фолий кислотаси (В9 витамини), C, К витаминларига бой ва таркибида оз миқдорда Е витамини ҳам бор. Бундан ташқари, маймунжонда минераллар — калий, мис, кальций, магний ва цинк мавжуд.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида маймунжоннинг «Техас», «Честер» ва «Честер Торнлес» навлари бўйича қимматли иқтисодий-биологик хусусиятларга оид илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада олимлар «Май агро» фермер хўжалиги билан ҳамкорликни йўлга қўйишган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин