Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондаги фермер хўжаликларида маймунжоннинг турли навлари синовдан ўтказилмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистондаги фермер хўжаликларида маймунжоннинг турли навлари синовдан ўтказилмоқда

Ҳозирги кунда Aкадемик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида маймунжоннинг 3 та: «Техас», «Честер» и «Честер Торнлес» навларининг биологик хусусиятлари устида илмий изланишлар олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Бу борада “Май Aгро” фермер хўжалиги билан ҳамкорликда ишланмоқда. “Май Aгро” фермер хўжалиги 2019 йилда ташкил топган бўлиб, 1 гектар ер майдонига маймунжон ўсимлигининг “Честер” навини ўстирмоқда. Ушбу нав 3×1,20 см схемасида экилган бўлиб, томчилатиб суғориш тизими ёрдамида суғорилади. Институтнинг “Мевали экинлар селекцияси ва нав ўрганиш” бўлими илмий ходимлари фермер хўжалигига бориб, доим ўз маслаҳатларини бериб боришади. Тупроқ таҳлилларини ўтказиш ҳамда меваларнинг кимёвий таркибини ўрганишда амалий ёрдам беришади.

Шунингдек ўқинг: Бу йил Ўзбекистонда 37 минг тоннадан зиёд брокколи етиштирилади

Маймунжон – малина авлодидан бўлган ўсимликдир. Ўзбекистонда дарё бўйларида, суғориш шаҳобчалари ёқаларида жуда кўп ўсади. Маданий ҳолда камдан-кам учрайди. Маймунжон мевасининг таркибида ҳар хил витаминлар мужассам, масалан: каротиноид, фолий кислотаси (витамин В9), C витамини, К витамини ҳамда оз миқдорда Е витамини ҳам мавжуд. Бундан ташқари маймунжон мевасида минераллардан калий, мис, калций, магний ва цинк бор.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин