Бош саҳифаЯнгиликларМарказий осиёликлар Британия фермерларига ҳосил йиғим-теримида ёрдам беради
Янгиликлар

Марказий осиёликлар Британия фермерларига ҳосил йиғим-теримида ёрдам беради

Йиғим-терим мавсумида ишчи кучи етишмовчилиги сабаб, Буюк Британия Марказий Осиёдан ишчилар жалб қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Аsia Plus порталининг маълум қилишича, 600 нафардан зиёд Қирғизистон фуқароси Буюк Британияда ишлаш учун танлаб олинган.

Фуқароларни рўйхатга олиш ва танлов АgriHR веб-сайтида бепул ва мустақил равишда амалга оширилди. Май ойида 203 нафар қирғизистонлик фуқаро Лондонга учган, июнь ойида эса яна 400 нафардан зиёд киши кетиши керак”, деди республика меҳнат вазири Кудайберген Базарбаев.

Ижтимоий меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш маркази март ойи ўрталарида ишчиларни Буюк Британияга қишлоқ хўжалигидаги мавсумий юмушлар учун юбориш бўйича шартнома тузди.

Келишувга кўра, Қирғизистон фуқароларига 2022 йил учун 1000 кишилик квота ажратилган. 7000 нафардан зиёд қирғизистонлик фуқаро Британиянинг мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари дастурида қатнашиш учун ариза топширган.

Танлов ва рўйхатга олиш жараёни Британия томонидан онлайн шаклда амалга оширилади.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар билан жўнаб кетишдан аввал Британия қонунчилиги ва у ерда бўлишнинг бошқа жиҳатлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

Айни пайтда Финляндияда қисқа муддатли қишлоқ хўжалиги ишлари учун фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича шартнома тузиш ишлари олиб борилмоқда.

Болгария ва бошқа бир қатор мамлакатлардаги иш берувчилар билан эса шартномалар ишлаб чиқиляпти. Германия Федерал бандлик агентлиги билан шартнома имзолаш режалаштирилган.

Қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари энг кўп борадиган мамлакатлар Россия, Туркия ва Жанубий Кореядир.

Шунингдек ўқинг: Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

Тожикистон аҳолиси ҳам мавсумий ишларга жалб қилинади

Аввалроқ Британия компанияси Тожикистон фуқароларини ушбу мамлакатдаги мавсумий ишга таклиф этган, 1000 нафарга яқин киши мурожаат қилган эди. Бироқ, фақат 250 нафарга яқин киши инглиз тили бўйича имтиҳондан ўтди. Бу ҳақида Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги хабар берди.

Ҳозирча имтиҳондан муваффақиятли ўтган 250 кишидан 69 нафари ишга таклиф қилинган ва улар ҳужжатларни, хусусан, Буюк Британияга визаларни тайёрламоқда.

Вазирлик Британия компанияси таклифига биноан, Тожикистоннинг 500 нафар фуқаросини Буюк Британиядаги қишлоқ хўжалиги ишларига жўнатади.

Британиянинг Profors компанияси Тожикистон Миграция хизмати орқали Тожикистон фуқароларини қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун мамлакатга таклиф этишини маълум қилди. Тожикистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси орқали биз компанияга ариза берувчилар рўйхатини жўнатдик ва улар билан онлайн мулоқот қилинди”, деди ушбу идорадаги манба.

Шунингдек, хоҳловчилар Буюк Британияга бориш харажатларини ўзи тўлайди ва бунинг учун 1 мингдан 1,5 минг долларгача маблағ керак бўлади.

Компаниянинг биргина талаби бор а – инглиз тилини мулоқот даражасида билиш. Буюк Британияда мавсумий ишчилар кунига 8 соатгача ишлайди ва соатига 12 долларгача маош олади. Ойига тахминан 1,5-2 минг фунт стерлинг ишлаш мумкин. Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати олти ой. Олти ойдан кейин тожикистонлик муҳожирлар ватанига қайтиши керак”, деди манба.

Шуни қайд этиш жоизки, Тожикистон муҳожирларининг асосий қисми Россияга, оз қисми эса Қозоғистонга ишлаш учун боради ва кўпинча, ушбу мамлакатлардаги салбий муносабат ҳамда паст маошдан шикоят қилади.

Сўнгги йилларда тожикистонликлар меҳнат миграцияси учун Европа давлатлари, Жанубий Корея ва Американи кўпроқ танлаётгани ҳам кузатилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

EastFruit

Марказий Осиё мамлакатлари 2050 йилга бориб сув тақчиллигига дуч келади — бунинг олдини олиш мумкинми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин