EastFruit‘нинг таҳлилчилар жамоаси музлатилган мевалар, резаворлар ва сабзавотлар бозоридаги вазият бўйича биринчи онлайн конференцияга тайёргарлик кўраётганда 2021 йили ушбу соҳадаги муҳим воқелик содир бўлганини аниқлади — яна ҳам аниқроғи, малина халқаро савдода бўйича қулупнайни ортда қолдирган. Хусусан, 2021 йили музлатилган малинанинг жаҳонда умумий экспорт ҳажми 1,63 миллиард долларга ўсган, музлатилган қулупнай савдоси эса 1,37 миллиард долларни ташкил қилган. Қайд этиш жоизки, малина экспорти статистикасига музлатилган маймунжон ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади, бироқ бу ҳажмда маймунжон улуши жуда кам.
“Музлатилган малина қулупнайга нисбатан анча барқарор маҳсулот эканлигига шубҳа йўқ. Музлатилган малина сегментидаги нархлар ўзгариши бозорда кескин пасайишларга олиб келади. Шу сабабли, 2016-2019 йилларда биз музлатилган малина савдоси қиймати пасайишини кузатдик, аммо экспортнинг жисмоний ҳажми, аслида, жуда тез ўсган. Зеро, бу даврда Украинадан музлатилган малина етиштирувчилар жаҳон бозорига жуда фаол кириб, нархларга катта босим ўтказди. 2020-2021 йилларда малина нархи кескин ўсиши кузатилди, бу эса қиймат жиҳатидан савдо ҳажми ошишига олиб келди. Шу билан бирга, музлатилган қулупнайнинг жаҳон бозори нарх жиҳатидан барқарор бўлди ва унинг ўсиш суръатлари ҳам барқарор бўлди«, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.
Мутахассис 2022 йил охирига келиб музлатилган малинанинг жаҳонда умумий савдо ҳажми яна камайиши мумкинлигини истисно этмайди, аммо улар музлатилган қулупнай экспорти ҳажмидан юқори бўлиб қолиши эҳтимоли баланд.
“Шубҳасиз, музлатилган малина жаҳон савдоси бўйича етакчилик мавқеини сақлаб қолиш учун янги нарх балансини топиши керак бўлади. 2018-2019 йилларда малина сотиш ҳажми, биринчи навбатда, малина нархи қулупнай нархлари билан деярли тенг эканлиги сабабли ўсди. Бироқ, 2021 йилда малина нархи бир килограмм учун 5 доллар ёки ундан кўпроққа кўтарилгач, унга талаб тез пасая бошлади. Айни пайтда нархлар бир килограмм учун тахминан 2,5 доллар даражасида шаклланмоқда ва кўпчилик янги мавсумда малина яна арзонлашиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Чунки юқори нархлар даврида резаворнинг катта майдонлардаги янги плантациялари нафақат Украина ва Шарқий Европанинг бошқа мамлакатлари, балки Марказий Осиё мамлакатларида ҳам барпо этилди. Демак, 2023 йилда таклиф инерция бўйича ўсишда давом этади”, дейди Андрий Ярмак.
Эслатиб ўтамиз, музлатилган мева- сабзавотлар бўйича конференция ва унинг иштирокчилари тақдимотлари видеоёзувини ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!