Бош саҳифаЯнгиликларЛотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда
Янгиликлар

Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда

Жаҳон бўйича банан етиштиришнинг 60% улушига эга Эквадор, Колумбия, Гватемала, Гондурас, Доминикан Республикаси ва Коста-Рикадаги фермерлар ва экспортёрлар қуйидаги баёнот билан чиқишди: банан етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг сезиларли ўсиши уни сотиш нархи пасайган бир пайтда саноат барқарорлиги бузилишига олиб келади.

Ўғитлар (+ 35-45%), қадоқлаш учун картон (+ 30%) ва пластмасса (+ 45%) нархлари ошиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, банан етиштириш стандартлари қатъийлашиши, ТR4 вируси тарқалишининг олдини олиш учун биологик хавфсизлик чоралари жорий этилиши, контейнерлар етишмаслиги туфайли денгиз ташувининг нархи ошиши (62%гача) –  буларнинг бари Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошишига олиб келди.

Бу вазият банан саноатининг иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, қолаверса, ушбу сектор табиий ҳодисалар ва COVID-19 пандемиясидан ҳам зарар кўрди. Fruit-inform маълумотларига кўра, 2021 йилда бананнинг улгуржи нархи охирги ўн йил ичидаги энг паст нарх бўлди – 18,5 кг учун 10 евро.

«Лотин Америкасидаги банан саноати ҳолатига 808 мингдан ортиқ оила тақдири боғлиқ. Бу соҳа масъулиятини нафақат ишлаб чиқарувчи ва экспортёр давлатлар, балки барча иштирокчилар, жумладан, импортёр давлатлар ҳам ўз зиммасига олиши зарур. Барча иштирокчиларнинг иштироки глобал банан саноатининг барқарорлигини таъминлайди”, дейилади банан саноати иштирокчиларининг Freshplaza порталида эълон қилинган баёнотида.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин