2022-2023 йилларда Перу хўраки узумини экспорт қилувчи кампания навлар реконверсияси тенденциясини тасдиқлади. EastFruit‘нинг FreshFruitPortal ҳаволасига таяниб маълумот беришича, жорий мавсумда Sweet Globе энг кўп экспорт қилинадиган навга айланган. Ҳозирга қадар 16 миллиондан зиёд 18 фунтли Sweet Globe қутиси жўнатилди, бу 2021-2022 йилларда экспорт қилинган 11,5 миллион қутидан қарийб 40 фоизга кўпдир. Бундай кўрсаткич билан Sweet Globe бозорнинг асосий маҳсулоти — Red Globe’ни 2 миллион қутидан зиёдга ортда қолдирди. Улардан сўнг 2022-23 йилги кампанияда 6,8 миллион ва 5,9 миллион қути экспорти билан Аutumn Crisp ва Аllison навлари бормоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортёри Safco Peru компанияси бош директори Бенжамин Cиллониснинг сўзларига кўра, бу Red Globe’нинг 20 йил ичида биринчи марта ўз «тожи»ни бой берганига ишора бўлиб, бозор тенденцияларига кўра, ҳозирги кунда оқ узумнинг уруғсиз навлари улушининг ўсишини англатмоқда.
Шунингдек ўқинг: Чилининг хўраки узум экспортида янги навлар улуши 54%ни ташкил қилади
Ижрочи директор анъанавий узум навларини етиштириш ва уларнинг экспортида пасайиш тенденцияси давом этишини кутмоқда, лицензияланган яшил навлар эса «Аutumn Crisp навининг сезиларли ўсиши туфайли» ўсишда давом этади.
Перу хўраки узумини етиштирувчилар ва экспортёрлар ассоциацияси (Provid) 2022-2023 йиллар мавсумида 73 миллион қути миқдоридаги иккинчи ҳосил экспортини прогноз қилмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кўп кўрсаткичдир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!