Бош саҳифаЯнгиликларЧилининг хўраки узум экспортида янги навлар улуши 54%ни ташкил қилади
Янгиликлар

Чилининг хўраки узум экспортида янги навлар улуши 54%ни ташкил қилади

Чили мева экспортёрлари ассоциацияси прогнозларига кўра, жорий мавсумда хўраки узум етказиб бериш 67,1 миллион қути (тахминан 550 минг тонна)ни ташкил қилади. Бу 2021-2022 йилги мавсумга нисбатан 9,7 фоизга паст кўрсаткич, дейди Чили мева экспортёрлари ассоциацияси (АSOEX) президенти Иван Марамбио. Бу ҳақида FreshFruitPortal портали материалларига асосланиб, Fruit-inform хабар берди.

Мазкур тармоқ вакилининг сўзларига кўра, маҳсулот сифатини таъминлаш Чили экспортёрлари учун устувор вазифалигича қолмоқда, шу боис, умумий етказиб бериш ҳажмида янги навлар улуши ортади. Келгуси мавсумда у 54% ёки қарийб 295 минг тоннани ташкил этади, яна 159 минг тоннаси анъанавий навлардир.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2012/2013 йилги мавсумида Чили 27 миллион қути (241,9 минг тонна) Red Globe узумини экспорт қилган бўлса, бошқа анъанавий навли узумлар экспорти ҳажми 75,6 миллион қути (619 минг тонна)га етди, янги навлар ҳиссасига атиги 1,8 миллион қути (147,6 минг тонна) тўғри келган.

Янги мавсумда Timco, Allison, Sweet Celebration, Scarlotta Seedless, Arra 29, Jack Salute, Candy Hearts ва Ralli Seedless каби янги қизил узум навлари экспорти 18,4 миллион қути (158,8 минг тонна)га етиши кутилмоқда. Янги оқ узум навлари – Arra 15, Timpson, Sweet Globe, Autumn Crisp, Blanc Seedless ва Cotton Candy 13,6 миллион қути (111,5 минг тонна)ни ташкил этади.

Янги қора – Sweet Flavors, Sable Seedless, Sapphire, Maylen ва Midnight Beauty навли узумларни етказиб бериш 4,4 миллион қути (36,8 минг тонна), дея баҳоланмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин