Бош саҳифаЯнгиликларЛатвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
Янгиликлар

Латвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди

10 сентябрь куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида Латвия элчихонаси кўмаги билан Оutdoor Media  ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Латвия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг асосий савдо шериклари ТОП-15 талигига киради. Ўзбекистон экспортёрлари Латвия бозорига тайёр тўқимачилик-трикотаж, чарм-пойабзал, кабель-ўтказгич, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, сархил ва қуруқ мева-сабзавот маҳсулотларининг кенг ассортиментини етказиб беришга тайёр. Савдо уйи ўзбек экспортёрлари учун нафақат Латвия, балки бутун Европада янги савдо шерикларини топиш учун «имкониятлар дарча»си бўлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди

Пандемиянинг барча мушкулотларига қарамай, жорий йил Ўзбекистон-Латвия муносабатлари учун жуда самарали кечди. Вазирлар даражасидаги сиёсий мулоқот кучайган. Хусусан, Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўртасида алоқалар ўрнатилди, транспорт вазирларининг онлайн режимидаги учрашувлари ўтказилди, Латвия томонидан ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси бўлмиш қишлоқ хўжалиги вазири Каспарс Герхардс бошчилигидаги Латвия делегацияси  Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Европа бозорларида Латвия инфратузилмасидан кенг фойдаланиш ўзбек компаниялари учун катта қизиқишни намоён этади. Ригадаги Савдо уйи икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида доимий алоқалар ўрнатиш ва маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Латвияга, кейинчалик Болтиқбўйи мамлакатлари, Скандинавия, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европага тизимли экспорт қилишни ташкиллаштириш имконини беради. Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни фаоллаштиришга Ўзбекистон томонидан апрель ойида қабул қилиб олинган ЕИ билан «GSP+» имтиёзли савдо тизимининг бенефициар статуси кўмак беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин