Бош саҳифаЯнгиликларЛатвия компанияси мавсум охирига қадар Ўзбекистондан 3 минг тонна қовун харид қилади
Янгиликлар

Латвия компанияси мавсум охирига қадар Ўзбекистондан 3 минг тонна қовун харид қилади

Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги элчихонаси кўмаги билан Латвиянинг «ELBI» компанияси Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ўзбек фермерлари етиштирган катта миқдордаги полиз маҳсулотларини Латвияга етказиб беришни ташкил қилди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Латвиянинг «ELBI» компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотларининг Европа бозоридаги йирик импортёрларидан бири ҳисобланади. У Рига ҳамда Латвия, Эстония ва Литванинг бошқа туманларидаги дўконлар, супермаркетларга жўнатмаларни амалга оширади. Компания 150 турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини таклиф қилади, Европа ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, Аргентина, Жанубий Африка, Чили, Миср каби экин етиштиришда прогрессив технологияларни қўлловчи мамлакатлардан етказиб беришни амалга оширади. Тасарруфида замонавий шамоллатиш ва совутиш камералари, юк ташиш ускуналари билан жиҳозланган омборлар, қадоқлаш ва маҳсулотни маркировка қилиш тизими мавжуд.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилнинг июнь ойи якуни: тарвуз ва пиёз – Ўзбекистоннинг асосий экспорт позицияси

Қовунларни «Red pack» компанияси экспортга жўнатмоқда. Ушбу компания Ўзбекистоннинг юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорига етказиб берувчи  ишончли ташкилотлардан биридир.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси қовунлар энг йирик Болтиқбўйи савдо тармоқлари ва Рига марказий бозорида сотилишини (импортёр ҳаволаси билан бирга) маълум қилди.

2020 йил охирида Латвия  ELBI билан ҳамкорлик қилиш орқали ўзбек қовунининг энг йирик импортёрлари бешталигига кирди. Жорий йилда ELBI Ўзбекистондан 400 тонна карам ва 400 тонна пиёз ҳам импорт қилди. Компания жорий мавсум охирига қадар бозорга 3 минг тоннагача ўзбек қовунини олиб киришни режалаштирмоқда.

ELBI компаниясининг бошқарув раиси Сергей Куликов таъкидлаганидек,  «Red pack» GLOBALG. A. P. » сертификатига эга бўлган Болтиқбўйи бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи йирик ва барқарор компаниялардан бири ҳисобланади. У етказиб бераётган маҳсулотлар сифат, калибровка ва маркировка жиҳатидан, шунингдек, етказиб бериш ўз вақтида амалга оширилиши билан ажралиб туради. ELBI  раҳбарининг айтишича, унинг компанияси Ўзбекистондан ҳафтасига 200 дан 300 тоннагача миқдорда қовун  харид қилишни режалаштирган.

Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси савдо-иқтисодий алоқалар сезиларли даражада ўсганини, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларининг изчиллашувини қайд этди. Хусусан, апрель ойида Ўзбекистон-Латвия Ишбилармонлар кенгаши иш бошлади, икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, июнь ойида эса Европа Иттифоқида биринчи бўлиб Рига шаҳрида «UZEX» Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг савдо майдончаси очилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин