Бош саҳифаЯнгиликларКосмик муваффақият: Cоsmic Crisp — АҚШда олмаларнинг энг яхши 10 та навидан бири
Янгиликлар

Космик муваффақият: Cоsmic Crisp — АҚШда олмаларнинг энг яхши 10 та навидан бири

Cоsmic Crisp навли олма савдоси 2023 йил январигача бўлган беш ой ичида АҚШда олма савдоси пасайиши фонида 174 фоизга ошди. Cоsmic  Crisp олмалари АҚШда энг кўп сотиладиган 40 та олма нави орасида савдо ҳажмининг  энг катта ўсишини қайд этди.

Бу ҳақида fruitnet.com сайти ҳаволасига асосланиб, AgroExpert.md ёзмоқда.

Proprietary Variety Маnagement (PVM) эълон қилган Nielsen савдо маълумотлари шарҳи шуни кўрсатмоқдаки, Cоsmic Crisp савдоси бошқа барча асосий навлар ичида етакчилик қилмоқда ва бу уни АҚШда биринчи маротаба энг кўп сотиладиган ўнта навдан бирига айлантиради.

PVM шарҳи 2022 йил сентябридан 2023 йил январигача бўлган календарь даврини қамраб олади. Ушбу давр мобайнида Cоsmic Crisp савдоси қиймат жиҳатидан 163%га ва ҳажм бўйича 174% га ўсди. Ва АҚШда жами олма савдоси 3,3 фоизга камайганига қарамай шундай бўлди.

«Савдо ҳақидаги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, бутун мамлакат бўйлаб ритейл ҳам, истеъмолчилар ҳам Сosmic Crisp’ни кашф қилишмоқда ва бу ажойиб олма нави мазкур категория самарадорлигини оширмоқда«, дейди хусусий ассортимент бошқаруви бўлимининг маркетинг бўйича директори Кэтрин Грэнди.

Cоsmic Crisp атиги уч йил ичида энг кўп сотиладиган ўнта навдан бирига айлангани муваффақиятнинг ажойиб даражаси бўлиб, бу олманинг мазкур навига истеъмолчилар талаби тез ўсиб бораётгани тасдиғидир.

Биз АҚШдаги Nielson  супермаркетлари маълумотларини кўриб чиққанимизда, олма савдоси ҳажми 3,3 фоизга пасайганини, кўплаб асосий навлар, жумладан, Honeycrisp навининг ҳам савдоси пасайганини кўрдик.

Ўртачадан юқори чакана нархлар категориясида сезиларли ўсиш ритейлерлар учун ҳам, ишлаб чиқарувчиларимиз учун ҳам муваффақиятли стратегиядир.

PVMда, шунингдек, Cоsmic Crisp савдоси Қўшма Штатларнинг барча минтақаларида юқори эканлиги қайд этилди.

Грэндининг айтишича, Cоsmic Crisp’нинг юқори савдоси ва савдолар ҳажмига супермаркетларда нисбатан паст реклама ёрдамига қарамай эришилган.

«Nielson маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, олма тоифаси учун барча чакана савдоларнинг тахминан 33 фоизи чакана нархларни ошириш билан боғлиқ.  Бу давр мобайнида Cоsmic Crisp савдосининг атиги 25 фоизи чакана нархлардаги чегирмалар билан боғлиқ”, деди у.

Грэндининг фикрича, супермаркет раҳбарлари 2023 йилда ва ундан кейинги йилларда сезиларли савдо ўсишига гувоҳ бўлишади.

Cоsmic Crisp етиштириш бу йил 28 фоизга ошди ва сақлаш сифати ажойиб.  Қўшма Штатлардаги чакана савдогарлар уни олма тоифасида савдо режалари ва реклама акцияларининг асосий маҳсулотига айлантиришмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, Cоsmic Crisp навли олма мазкур категория ривожидаги энг ёрқин юлдуз бўлиб қолади”, дея хулоса қилди у.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин