Бош саҳифаЯнгиликларХитойда қулупнайга талаб ортиши туфайли ушбу турдаги резаворни етиштириш ҳажми ортмоқда
Янгиликлар

Хитойда қулупнайга талаб ортиши туфайли ушбу турдаги резаворни етиштириш ҳажми ортмоқда

2011 йили Хитойда  қулупнай плантацияларининг умумий майдони 78,1 минг гектарни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб, бу кўрсаткич 139,97 минг гектарга етди.  Экин майдонларининг келгусидаги ўсиши ушбу турдаги резаворга талаб ортиши билан боғлиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида Freshplaza.com сайти ҳаволасига таяниб, Fruit-inform хабар берди.

Илгари Хитойда етиштирилган қулупнайлар, асосан, ички бозорда истеъмол қилинар эди. Сўнгги йилларда эса Хитой резаворларини хорижга етказиб бериш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда.

Хитой қулупнайининг асосий бозорлари қўшни мамлакатлардир. 2021 йилда Хитой резаворлари учун асосий экспорт йўналишлари қуйидагилар бўлди: Россия, у ерга 1,4 минг тонна сархил қулупнай юборилган, Вьетнамга эса 1,1 минг тонна. Шу билан бирга, Хитой компаниялари кейинги пайтда Германия, АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларга сархил қулупнайни экспорт қилиш истиқболларини қайд этмоқда.

Шунингдек ўқинг: Хитой юқори сифатли маҳсулотлар импортини кенгайтирмоқда

2021 йили пандемия оқибатлари туфайли Хитойда қулупнай етиштирувчилар сони 2020 йилга нисбатан 22 фоизга камайди.

Резавор етиштириш технологиялари ривожланиши билан ушбу маҳсулот ҳосилдорлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда. Майдон бирлигида қулупнай етиштиришнинг жаҳон бўйича ўсиш суръати нисбатан паст бўлса-да, ушбу резаворнинг халқаро савдоси ҳар йили ортиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги саноатига сунъий интеллектнинг жорий этилиши қулупнай етиштириш жараёнини тобора автоматлаштириб боряпти.

Хитой компанияларининг қайд этишича, қулупнай етиштирувчиларнинг рақобатбардошлиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва косметика каби тегишли тармоқлар учун маҳсулот етказиб беришга тобора кўпроқ боғлиқдир. Ушбу маркетинг йўналиши келгусида хитойлик қулупнай етиштирувчиларнинг рақобатбардошлигида борган сари муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин