Бош саҳифаЯнгиликларКахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди
Янгиликлар

Кахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди

Сўнгги кунларда ушбу меванинг асосан бозорга етказиб берувчи Кахетия ҳудудида экспорт қилинадиган шафтоли нархи сезиларли даражада ошди.

GurjaaniTV телеканалининг хабар беришича, шу кунгача ҳудуддаги совутиш хўжаликлари тукли шафтолини маҳаллий фермерлардан 1 кг учун 2,2–2,5 лари ($0,7–0,8), эртапишар нектарин (қизил деб аталадиган) нархида сотиб олишмоқда. 1 кг учун – 1,8 лари ($0,5–0,6) ва кечпишар нектарин (сариқ ёки август деб аталади) – 1 кг учун 3,5–4 лари ($1,1–1,3)дан сотиб олмоқдалар.

Таққослаш учун: июль ойи бошларида, Кахетияда шафтоли йиғим-теримининг фаол босқичи бошланганда, сотиб олиш нархи 1 кг тукли шафтоли учун 1,0–1,4 ларини ($0,3–0,5) ва 1,2-1,8 ларини 1 кг нектарин учун ($0,4–0,6) ташкил этди. Ўтган давр мобайнида нархлар одатдагидан ошди.

Шунингдек ўқинг: Жорий мавсумда Грузия 5,4 миллион долларлик голубика резаворини экспорт қилди

Ҳозирги кунда Кахетияда шафтолини экспортга тайёрлаш ишлари билан 39 та совутиш хўжалиги шуғулланмоқда ва улар бу даврда тўлиқ қизғин иш олиб боради.

“Айни пайтда минтақада фаолият юритаётган 39 та совутиш хўжалиги бир-бирларига ўзаро рақобатчидирлар. Шу ва яна ички бозордаги талаб нархларнинг қандай бўлишини белгилайди. Шуни таъкидлаш керакки, экспортчилар Грузия шафтолиси, шу жумладан, нектариннинг чет элда кун сайин танилиб бораётганига ишора қилмоқдалар. Грузия шафтолиси ташқи кўринишидан бошқа шафтолилардан унчалик фарқ қилмайди, лекин чет эллик харидорлар бизнинг меваларимизни, асосан, ўзгача таъми учун афзал кўришади», – деди GurjaaniTV телеканалининг талаб жиҳатларини шарҳлар экан Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Вано Басилашвили.

Шу билан бирга, у грузин шафтолиси сотилишида совутиш инфратузилмаси бу ерда “ҳал қилувчи рол” ўйнайди, деб таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, 1 майдан 18 июлгача бўлган даврда Грузия, жами, 15 069 тонна шафтоли, шу жумладан, нектарин экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 67 фоизга кўпдир. Пул қийматида экспорт 13 миллион 322 минг долларни ташкил қилди ёки, бошқача қилиб айтганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 65 фоизга кўп бўлди.

Грузия шафтолиси учун асосий экспорт бозори Россия бўлиб, ушбу давлатга 9 минг 378 тонна (умумий экспорт ҳажмининг 62%и), Арманистонга эса 4 минг 757 тонна (32%) экспорт қилинган. Шафтоли, шунингдек, Украина (337 тонна), Озарбайжон (269 тонна), Молдова (116 тонна), Беларусь (99 тонна), Қозоғистон (95 тонна) ва Словенияга (18 тонна) экспорт қилинди.

Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, Грузиядан 2020 йилда сархил шафтоли экспорти (шу жумладан, нектарин) пул қийматида 21,45 миллион долларни ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан 72 фоизга (12,48 миллион долларга) юқори дегани.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин