Бош саҳифаЯнгиликларЖорий мавсумда Грузия 5,4 миллион долларлик голубика резаворини экспорт қилди
Янгиликлар

Жорий мавсумда Грузия 5,4 миллион долларлик голубика резаворини экспорт қилди

2021 йил 18-июль ҳолатига кўра Грузия 5 миллион 411 минг долларлик 916 тонна голубикани экспорт қилди, деб хабар қилди Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Бу йил Грузияда асосий голубика мавсуми июнь ойининг бошларида бошланган ва аллақачон тугаган. Ҳолбуки, мева етиштирувчиларнинг бирини фикрига кўра, баъзи боғларда ҳали ҳам оз миқдордаги ҳосил олинмоқда.

Вазирликда таъкидланганидек, бир йил аввалги кўрсаткичлар билан таққослаганда, голубикалар экспорти миқдорий жиҳатдан 42 фоизга (269 тоннага), пул қийматида 45 фоизга (1 миллион 685 минг долларга) ошди.

Грузия голубикаларининг асосий экспорт бозори анъанавий равишда Россия ҳисобланиб, у ерга 841,9 тонна ёки умумий ҳажмнинг 92%и юборилган. Экспорт бозорлари орасида БАА – 26,4 тонна, Украина – 21,1 тонна, Германия – 10,9 тонна, Болгария – 4,6 тонна, Арманистон – 4,0 тонна, Қатар – 2,9 тонна, Малайзия – 1,1 тонна, Молдова – 0,9 тонна, Гонконг – 0,8 тонна, Баҳрайн – 0,8 тонна ва Ливан – 0,3 тонна ҳажмни ташкил этади.

Грузия Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил ичида Vaccinium туридаги голубика ва бошқа меваларнинг экспорти пул қийматида қуйидагича бўлди: 2016 йилда – 474,8 доллар, 2017 йилда – 477,1 минг доллар, 2018 йилда – 445,5 минг доллар, 2019 йилда – 983,3 минг доллар ҳамда 2020 йилда – 3 822,6 минг долларни ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин