Бош саҳифаЯнгиликларКахетия (Грузия) фермер хўжаликлари шафтоли ҳосили йиғим-теримига тайёр
Янгиликлар

Кахетия (Грузия) фермер хўжаликлари шафтоли ҳосили йиғим-теримига тайёр

2021 йилда Грузияда шафтоли ҳосилини 36 совутиш хўжалиги қабул қилиб олади, дея хабар беради мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Яқин вақтларда Кахетия минтақасида шафтоли ҳосилини йиғиш мавсуми бошланади. Грузия Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Гиоргий Ханишвили вилоятга ташриф буюрди ва у ерда шафтолини қайта ишловчи корхона раҳбарлари ва фермерлар билан учрашди. Расмий вакил омборхона ва совутиш инфратузилмасини кўздан кечирди, шафтоли йиғиш, етказиб бериш ва сотиш бўйича ишлар билан танишди.

«Мева етиштириш ва уни сотиш тизимида барча бўғинлар рисоладагидек  ишламоқда – бизда шафтоли боғлари, юқори сифатли қайта ишлаш заводлари, замонавий совутиш ускуналари мавжуд. Агар ўтган йили шафтоли етказиб бериш жараёнида 23 та совутиш хўжаликлари иштирок этган бўлса, бу йил 36 таси фаолият олиб боряпти», – деди Ханишвили.

Мева йиғиш мавсуми давомида Қишлоқ тараққиёт агентлиги минтақавий хизмати, шунингдек, фитосанитария ва божхона хизматлари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ иш бошлайди. Улар меваларни экспорт қилиш билан боғлиқ бутун жараённи “бир дарча” принципи асосида амалга оширилишини таъминлайди.

2020 йилги мавсумда Грузиядан тахминан 23,4 минг тонна шафтоли экспорт қилинди. Бунинг 80 фоиздан кўпроғи Россияга тўғри келади.

Грузия шафтолисининг бошқа муҳим экспорт бозорлари қаторига Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Словения, Ироқ, Эрон, Беларус, Молдова ва Қатар киради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин