Бош саҳифаЯнгиликларИталияда гилоснинг янги бренди намойиш этилди
Янгиликлар

Италияда гилоснинг янги бренди намойиш этилди

Италия олма етиштирувчилар консорциуми –  VOG гилоснинг янги бренди – «Ciliegie delle Alpi»ни тақдим этди. Гилос етиштириш билан VOG консорциумига кирувчи 12 та кооперативнинг кўплаб фермер хўжаликлари шуғулланади.

«Биз бир неча йил давомида янги бренд яратиш учун пухта ва муттасил ишладик. Инновация  консорциумимизнинг ажралмас қисмидир ва биз, худди олма етиштирганимиздек, фидойилик, қизиқиш ва шижоат билан етиштиришимиз мумкин бўлган мевалар ассортиментни кенгайтириш вақти келди», дейди VOGнинг  бош директори Вальтер Пардашер.

Шунингдек ўқинг: Гилос сотилди – бир дона Junoheаrts гилоси учун 270 доллар беришди!

2021 йилда VOG фермер хўжаликларида гилос ҳосили тахминан 200 тоннани ташкил этди. Бу данакли мевалар боғларига зарар етказган совуқлар туфайли режада белгиланганидан 30% кам ҳосилдир. FruitNewsнинг Freshfruitportal ва Fructidor материаллари асосидаги хабарига кўра, консорциум гилоснинг Aлп тоғлари этакларидаги иқлим шароитига жуда мос бўлган Regina ва Коrdia номли икки хил навини ўстиради.

“Regina ва Коrdia – кечпишар навлар. Ушбу навлар аста-секин ва бир текис пишгани учун мева ширин, серсув бўлади», дейди VOG консорциумининг савдо менежери Клаус Хельцль.

Ciliegie delle Alpi гилослари Италияда йирик чакана савдонинг улгуржи каналлари орқали сотилади.

«Бу жуда нозиктаъб истеъмолчиларга мўлжалланган премиум-класс маҳсулотдир. Шунингдек, у консорциумимиз учун  ассортиментни кенгайтириш, мижозлар ҳамда охирги истеъмолчиларга юқори даражадаги сифат ва хизматни тақдим этиш имкониятидир», дея қўшимча қилди Вальтер Пардашер.

VOG консорциуми таркибига 12 та кооператив, 4600дан зиёд оилавий фермер хўжаликлари ва 11 минг гектар олма боғлари киради. Ўртача йиллик мева йиғими тахминан 500 минг тоннани ташкил этади, товар айланмаси эса 450 миллион еврога тенг. VOG 30 дан ортиқ турдаги олмаларни етиштиради ва 65 мамлакатга экспорт қилади. VOG олмалари GLOBAL GAP, IFS, AGRIOS ва ISO 9001: 2015 стандартлари бўйича сертификатланган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

Америкалик селекционерлар гилоснинг учта янги навини тақдим этишди

EastFruit

Селекционерлар гилоснинг данаксиз навларини яратиш устида ишламоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин