Бош саҳифаЯнгиликларИслом тараққиёт банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 256 миллион доллар ажратади
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 256 миллион доллар ажратади

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) қишлоқ жойларни ривожлантириш лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга киришмоқда.  Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, Spot.uz нашри хабар берди.

ИТБ дастур доирасидаги ишларни амалга ошириш учун 157 та маҳаллани танлаб олган. Ушбу маҳаллалар Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 21 та туманида жойлашган:

Самарқандда — Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Оқдарё, Пахтачи, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманлари;

Қашқадарёда — Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши туманлари;

Сурхондарёда — Термиз, Бойсун, Шеробод, Ангор ва Музработ туманларида дастур доирасидаги ишлар амалга оширилади.

Мазкур ҳудудларда муҳандислик коммуникациялари – ички йўллар, сув қувурлари, электр тармоқлари ва бошқаларни янгилаш режалаштирилган. Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги ижтимоий, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳам таъмирланади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАО озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ йўқотишлар ва чиқиндиларни камайтириш бўйича стратегия ишлаб чиқмоқда

Ушбу мақсадлар учун ИТБ  256 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ишлар якунига етгач, 623 минг нафар қишлоқ аҳолиси замонавий инфратузилма билан таъминланади.

Маблағ 2018 йилнинг сентябрь ойида келишилган ҳамкорлик стратегияси доирасида ажратилмоқда.  Ўшанда банк Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар миқдорида кредит бериш мажбуриятини олган эди.

Хусусан, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун ИТБ маблағларини жалб этиш Президент қарорида кўзда тутилган. Лойиҳа дастлаб 2020 йилга мўлжалланган ва пандемия туфайли белгиланган вазифаларни ортга суришга тўғри келган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2022 йилнинг май-июль ойларида қовун экспорти икки баробар ошди

EastFruit

Ўзбекистон ва Молдовада сув танқислиги туфайли мева етиштириш кескин камайиши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда июнь-июль ойларида бананнинг улгуржи нархи 33 фоизга пасайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин