Бош саҳифаЯнгиликларИордания ўзбек гилоси учун ўз бозорини очди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Иордания ўзбек гилоси учун ўз бозорини очди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан олиб борилган музокаралар якунлари бўйича Иордания Ўзбекистонда етиштирилган бир неча турдаги мева-сабзавотларни олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди, дея хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Энди Ўзбекистон экспортёрлари Иордания бозорига гилос, лимон, олма, пиёз ва саримсоқ етказиб бериши мумкин.  Шу билан бирга, улар санитария меъёрларига риоя қилиши ва маҳсулотлар таркибида пестицидлар ҳамда зарарли моддалар йўқлигини кафолатлаши шарт.

Масалан, ўзбек гилосларини Иордания ҳудудига экспорт қилиш учун фитосанитария гувоҳномасига қўшимча тасдиқловчи банд киритилган бўлиб, унга биноан жўнатма Pseudomonas syringae pv.syringae ва Quadraspidiootus pernicious зараркунандаларидандан холи эканлигини кўрсатиш, шунингдек, маҳсулотни маълум режимда сақлаш борасида – 20 кун ичида -0,5 дан +5 ° С гача бўлган ҳарорат режимига риоя қилиш етарли ҳсобланади.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit 2022 йилнинг май ойи ўрталарида Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Иордания Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар карантини департаменти ўртасидаги музокаралар ҳақида ёзган эди. Унда томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Иорданияга олиб кириш учун рухсатнома олиш имкониятларини муҳокама қилган. Бир қатор фикрларни ҳисобга олган ҳолда ўзбек анорлари учун Иордания бозорини очиш бўйича келишувга эришилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг май ойида иорданиялик ҳамкорлар Ўзбекистондан гилос, лимон, сабзи, пиёз, тарвуз ва қовунни кейинчалик мамлакатга олиб киришга рухсат олиш учун уларни фитосанитар карантин текширувидан ўтказишга тайёр эканликларини билдиришган эди.

Шундай қилиб, Иордания ўзбек гилоси учун ўз бозорини очди, бу эса, ўз навбатида, гилос Ўзбекистоннинг мева сегментидаги асосий экспорт маҳсулотидан бири эканлигини ҳисобга олсак, мазкур турдаги маҳсулотни етиштирувчилар ва экспортёрлар учун яхши янгиликдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?

EastFruit

Ўзбекистонда заъфарон плантациялари кўпаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин