Янги ҳосил эртаги (ёш) картошкасининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон пойтахти бозорларида шу йил март ойининг иккинчи ўн кунлигида пайдо бўлди ва ой охирига келиб, ушбу маҳсулот нархи 25 фоизга пасайди.
EastFruit мутахассисларининг маълумотларига кўра, жорий йил ҳосили эртаги (ёш) картошкасининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон пойтахти бозорларида 2022 йилнинг 11-17 март кунлари – ўтган йилги билан тахминан бир хил вақтда ва деярли бир хил нархда бозорга чиққан. 2022 йилнинг 17 мартидан 31 мартига қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 16 000 дан 12 000 сўмгача, яъни, икки ҳафта ичида 25% га пасайган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи охири ҳолатига кўра, эртаги (ёш) картошканинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 14 фоиз паст бўлди.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда кетма-кет учинчи ҳафта пиёз нархи ошмоқда
Улгуржи бозорларда таклиф ҳажми ортиб бориши сабабли, ёш картошка нархи тез пасайиш тенденциясига эгадир. Агар унинг нархи ўтган йиллардаги суръатда пасаяди, дея тахмин қилсак, жорий йилнинг апрель ойи охирига бориб, бу маҳсулот учун 5000-6500 сўм/кг оралиғидаги улгуржи нархни кутиш мумкин.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтган йилги (2021 йил ҳосили) картошканинг улгуржи нархлари айни пайтда 2021 йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга тахминан мос келади. 2022 йилнинг 31 март ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4000 сўмни ташкил этди – бу “ёш” картошкадан роппа-роса уч баробар арзон нархдир. Бироқ, «ёш» картошка ҳам, «эски» картошка ҳам бозорда бирдек харидоргир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!