Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда кетма-кет учинчи ҳафта пиёз нархи ошмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда кетма-кет учинчи ҳафта пиёз нархи ошмоқда

Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил пиёзининг улгуржи нархлари, мана, уч ҳафтадирки, ўсиб бормоқда ва сўнгги бир ҳафта ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 30 фоизга ошиб, йилнинг шу даври учун рекорд даражага етди.  EastFruit таҳлилчиларининг хабар беришича, жорий нархлар ўтган йилларда қайд этилган даражадан 2 баробар юқори.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 11 мартидан 1 апрелига қадар ўтган йилги ҳосил пиёзининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 2000 дан 3500 сўмгача, яъни, 75%га ошди. 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 2,3 баробар ва 2020 йилнинг ушбу санасига нисбатан 2,1 баробар юқоридир.

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, ўтган йилги ҳосил пиёзининг улгуржи нархлари 2022 йилнинг ўтган даврида максимал даражага етди ва бу, йилнинг айни даври учун юқори кўрсаткичдир.

Шу билан бирга, нархнинг бундай ўсишига ташқи бозорлар таъсири аҳамиятсиз бўлди ва мазкур динамика ички бозордаги талаб ва таклиф нисбати билан шаклланди. Мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистондан пиёз экспорти атиги 243 тоннани ташкил қилган.

Айни пайтда ўтган ҳафта Ўзбекистон пойтахтининг улгуржи бозорларида янги ҳосил пиёзининг биринчи партиялари пайдо бўлди.  2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, жорий йилги янги ҳосил пиёзининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4800 сўмни ташкил қилмоқда. EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, бу йил янги ҳосил пиёзининг биринчи улгуржи партиялари мамлакат бозорларига ўтган йилга нисбатан тахминан бир ҳафта эрта ва 1,6 баробар қимматроқ нархда чиққан. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилда янги ҳосил пиёзининг биринчи улгуржи партиялари апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бозорга чиққан ва 8 апрелда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 3000 сўмни ташкил этган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар – 2022 йилнинг 1 июнь санасида ўтказиладиган онлайн конференция эътиборида

EastFruit

Япониялик ҳамкорлар иссиқхона технологияларини Ўзбекистон кластерлари ва фермерларига ўргатишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин