Айни пайтда денгиз орқали юк ташиш харажатлари Ҳиндистондан узум импортини анчайин қимматлаштирди. “Ўтган йили биз ҳар бир контейнер учун 2700 доллардан 3000 долларгача тўлаганмиз, энди эса 8500 долларгача бўлган тарифлар ҳақида сўз бормоқда», дейди LuBa Fresh (Нидерландия) компаниясидан импортёр Люcьен де Вит.
Ҳиндистон мавсуми уч ҳафта аввал бошланди, нархлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада баланд ва бунинг олдини олиш имконсиз эди. Импортёрнинг сўзларига кўра, денгиз орқали юк ташишдан ташқари, қадоқлаш материаллари кабиларнинг ҳам нархи кескин ошган. Сўнгги бир неча йил ичида қайд этилган нархларни ҳозир топиб бўлмайди.
Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
“Ҳиндистонда таваккалга қўл уришни истамай, маҳсулотини Яқин Шарқ ҳамда Осиё каби яқин бозорларда сотишга ҳаракат қилаётган етказиб берувчилар талайгина. Бугунги кунга келиб, Европага одатдагидан 15-20% камроқ узум жўнатилди, кейинроқ бу кўрсаткич 30% га етади. Охирги бир неча кун ичида Ҳиндистонда кучли ёмғир ёғди ва юк кам бўлди”, дейди Люсьен.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида узум бозорида вазият қулай бўлди. Айниқса, оқ узум учун, Жанубий Африканинг кечки навлар етиштириладиган ҳудудларида ундан кам ҳосил олинади.
Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди
“Перуда ажойиб оқ узум мавжуд, лекин мавсум тугаб бўлди. Шундай қилиб, бозор бўм-бўш. Келадиган деярли ҳамма маҳсулот аввалдан тузилган шартномалар бўйича сараланади ва сотилади. Ва апрель ойи ўрталарига қадар вазият ўзгаришидан дарак берувчи ҳеч бир аломат йўқ», дейди импортёр.
Люcьен Россияга йўл олган кўплаб контейнерлар Европага йўналтирилишини кутмайди. “Россиядаги MRL (маҳсулотнинг тайёрлик даражаси) талаблари Европа Иттифоқидаги талаблардан фарқли. Кўпгина компаниялар бу имкониятдан фойдаланмайди, деб ўйлайман. Шунинг учун бу узумларнинг катта ҳажми Европа бозорига чиқишини кутмайман. Мен ярим йўлда туширилган ёки Ҳиндистонга қайтариб юборилган контейнерлар ҳақида эшитдим”, дейди у.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!