Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 9,4 минг тонна ҳажмда хўраки узум (умумий қиймати 7,2 миллион долларлик) экспорт қилинди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 4,9 баробар ва экспорт тушуми бўйича 4,6 баробар кўпдир. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

Бироқ, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан хўраки узуми экспорти сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди, бу 2019-2020 йилларнинг шу даврига нисбатан 3-3,6 баробар кам кўрсаткичдир. Кўп карра ўсиш суръати шу ҳолат билан боғлиқ. Аммо, жорий йилнинг дастлабки икки ойида хўраки узум экспорти ўсиши салмоқли бўлди. Агар ўтган йилларнинг мос давридаги кўрсаткичлар билан солиштирилса, 2022 йилнинг январь-февраль ойларидаги экспорт ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоиз, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоиз кўпдир.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хўраки узуми умумий экспортининг 90 фоизи икки давлат – Россия (45 фоиз) ва Қозоғистон (45 фоиз), 9 фоизи эса Қирғизистон (7 фоиз) ва Беларусь (2%)нинг умумий улушига тўғри келмоқда. Шундай қилиб, умумий экспорт ҳажмининг қарийб 99 фоизи ушбу тўрт давлат бозорларига жўнатилди.

EastFruit мутахассислари аввалроқ таъкидлаганидек, 2021 йилда хўраки узум экспорт ҳажмининг жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатлари бўйича сархил мева сегментида гилосдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Маълумки, Ўзбекистондан хўраки узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади, жорий мавсумда – 2021 йилнинг июнь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи охиригача Ўзбекистон жами 223 минг тонна, умумий қиймати эса 152,9 миллион доллар ҳажмда узум экспорт қилди. Бу камида охирги 10 йилдаги рекорд кўрсаткичдир. Ушбу даврда аввалги рекорд 2020 йилнинг июнь ойидан 2021 йилнинг февраль ойи охиригача бўлган даврда, 133 минг тонна – 127 миллион доллар миқдорида қайд этилган эди.

2021 йили Ўзбекистонда узум нархлари, уни етиштириш ва экспорт бўйича маълумотларни EastFruitнинг “Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил” сарлавҳали материалида ўқинг.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин