Бош саҳифаЯнгиликларГрузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди
МахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Грузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди

Грузиянинг Agrоcом компанияси асосчиси Иракли Мерквелишвили Шида Картли вилоятининг Гори шаҳри яқинидаги интенсив нок боғи натижалари билан ўртоқлашди.

– «Carmen» номли ёзги нав маҳаллий шароитда ўзини яхши намоён этди, бу йил 15-17 тонна нок ҳосили кутилмоқда. Аммо келгуси йилдан унинг мева солиш даражаси тезлашади – гектарига 50-60 тоннагача ҳосил беради. Ушбу нав июль охиридан то августнинг йигирманчи санасигача пишиб етилади. Бу нокни музлатгичда икки ойгача сақлаш ҳам мумкин.

Боғ 2016 йилда интенсив технология ёрдамида барпо қилинди, дарахтларни гектарига 4500 дан 6000 тагача зичлаб экдик, боғни томчилатиб суғориш учун жиҳозладик, дейди боғбон.

Шунингдек ўқинг: USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

Иракли Мерквелишвилининг сўзларига кўра, нок етиштириш қарори  маҳаллий бозорда замонавий навли, сифати юқори ноклар танқислиги билан боғлиқ. Чунки, нок мураккаб экин саналади. Бактерицид куйиш (Erwinia  аmylovora), доғлар (leaf spot) шунингдек, бир қатор зараркунандалар – Psylla pyricola, Paleacrita vernata, Alsophila pometaria каби касалликлар нокка хосдир. Aммо ҳосилни муҳофаза қилишнинг интеграциялашган тизими билан ушбу муаммоларни ҳал қилиш мумкин.

Боғбон нархлардан мамнун: «Нок нархи барқарор – ҳар кг учун 3-4 лари (1-1,1 доллар), бу, шубҳасиз, маҳаллий боғбон учун жозибали нарх. Улгуржи бозорда бундай нокнинг нархи кг учун 4,50 лари (1,50 доллар)».

«Биз эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаймиз ва бу йил кечпишар машҳур Aббат (Aббат Фетель) навини 1 гектар ерга экдик», дея режалари билан ўртоқлашди боғбон.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин