Бош саҳифаЯнгиликларГрузиялик боғбонлар гилос майдонларини кенгайтирмоқда
Янгиликлар

Грузиялик боғбонлар гилос майдонларини кенгайтирмоқда

Шида Картли минтақасида 200 гектардан зиёд майдонга “Келажак учун кўчат эк” давлат дастури доирасида янги гилос боғлари барпо қилинди. Бу ҳақда Грузия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб, Новости-Грузия портали хабар бермоқда.

“Келажак учун кўчат эк” дастури 2015 йил март ойидан бошланган бўлиб, фермерларга мева боғларини янгилаш ва барпо этишда кўмаклашишга қаратилган “Имтиёзли агрокредит” давлат дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Дастур бошланганидан буён бутун мамлакат бўйлаб 12,9 минг гектар майдонда янги кўп йиллик боғлар яратилди. Умумий ҳисобда ҳукумат томонидан биргаликда молиялаштириш ҳажми 81,1 миллион лари ($25,7 млн.га яқин)дан ортиб кетган.

Шунингдек ўқинг: Грузиялик иссиқхонада қулупнай етиштирувчи фермер: ҳосил йил давомида, қўшимчасига агротурлар

Қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили Шида Картли вилояти губернатори Валериан Мчедлидзе билан биргаликда Горийц муниципалитети Меджврисхеви қишлоғидаги янги гилос боғини бориб кўрди.

“Чери.джи” компанияси 11 гектар ерда боғ барпо этди. Қишлоқларни ривожлантириш агентлигининг биргаликда молиялаштириш ҳажми 112 минг лари ($25,5 минг)ни ташкил этди. Қудуқ қуриш учун компания 18 минг лари ($5,7 минг) миқдорида молиялаштиришга эга бўлди.

“Чери.джи” – имтиёзли агрокредитлаш дастурининг бенефициаридир. Боғни барпо этиш учун кредит суммаси 1,5 миллион ларидан ортиқдир ($474 минг).

“Бу йил фермерлар алоҳида фаоллик кўрсатмоқда; Режада етти мингдан ортиқ контрактлар бўлиб, бундай улкан рақам аввал ҳеч қачон бўлмаган. “Чери.джи” компаниясининг боғи замонавий технологиялардан фойдаланилган ҳолда бунёд этилган бўлиб, қувонарлиси, улар Грузияда ишлаб чиқарилган ирригация тизимларига эга. Бундан ташқари, кейинги йилда шу ерда ишлаб чиқарилаётган дўлга қарши конструкциялар, бетон таянчлар ҳам бор”, деди қишлоқ хўжалиги вазири.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

Хитойлик мутахассислар сирдарёлик фермерларга замонавий технологияларни жорий этишда кўмаклашади

EastFruit

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин