Бош саҳифаЯнгиликларХитойлик мутахассислар сирдарёлик фермерларга замонавий технологияларни жорий этишда кўмаклашади
Янгиликлар

Хитойлик мутахассислар сирдарёлик фермерларга замонавий технологияларни жорий этишда кўмаклашади

Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилоятида энг замонавий агротехнологиялар жорий этилади. Бунинг учун вилоят раҳбари Хитойдан таклиф этилган икки нафар ёрдамчини қабул қилиши кутилмоқда. Мутахассислар қишлоқ хўжалигига илм-фан ва инновацияларни жорий этиш бўйича вилоят раҳбарига маслаҳатлар беради, деб ёзмоқда “Nuz.uz”.

Бу ҳақида мамлакат президенти халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг йиғилишида маълум қилди. Шунингдек, давлат раҳбари  вилоятнинг ирригацион-мелиоратив тизимларини модернизациялашга хитойлик инвесторлар жалб этилишини айтди.

Мазкур ҳудудда Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, йирик наслли қорамол ва паррандачилик бўйича экокомплекслар яратилади. Озуқавий моддаларга бой, шўрланиш ва қурғоқчил шароитга чидамли экинлар: маккажўхори, жўхори, беда экилади. Анор, қовун ва пекан ёнғоғининг интенсив плантациялари барпо этилади. Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш тизими, шунингдек, технопарк ташкил этилади.

Ҳудуд қуруқ ва шўрланган тупроққа чидамли экинлар ҳамда чорвачиликни ривожлантириш учун Хитойнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилиши кутиляпти. Хитой олий ўқув юртлари Сирдарёда ўз филиалларини очиши ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш, ерларни ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилиши режалаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин