Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда тарвуз мавсуми – арзон нархлар ва импорт ҳажмининг ўсиши
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузияда тарвуз мавсуми – арзон нархлар ва импорт ҳажмининг ўсиши

Грузияда тарвуз йиғим-терим ишлари бошланди, аммо деҳқонларда пессимистик прогнозлар. Мавсум бошланишида импорт ҳажми жуда юқори, нархлар эса паст. Тарвуз импорти ҳажми шу йилнинг март-май ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баробарга ошган.

Манба: Грузия Молия вазирлиги

Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Грузия 2021 йил март-май ойларида Эрон ва Туркиядан 2589 тонна тарвуз импорт қилган. Бу шу даврнинг сўнгги 8 йил ичидаги энг юқори кўрсатгичидир. Тарвуз етиштирувчи мамлакатларда импортнинг ўсиши бозор ҳолати билан боғлиқ. Туркия тарвузларини экспорт қилувчи компаниялардан бирининг вакили FreshPlaza га берган интервьюсида бу йил Европа бозорида грек тарвузлари билан рақобат бўлганлиги ва нисбатан совуқ об-ҳаво туфайли Европа Иттифоқи мамлакатларида Туркия тарвузларига бўлган талаб камайган, бу омиллар ҳам истеъмолчилар талабига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди, чунки, одатда, тарвузларга, асосан, иссиқ кунларда эҳтиёж сезилади.

Талабнинг пасайиши билан бир қаторда тарвузларнинг нархи ҳам тушиб кетди. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда Грузияда бир килограмм импорт қилинадиган тарвузнинг нархи 0,1 долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига (0,15 доллар) нисбатан 50 фоизга паст. Импортнинг ўсиши ва арзон нархлар маҳаллий бозорга салбий таъсирини кўрсатди.

Бир неча кун олдин Кахетиядаги грузин фермерлари ҳосил йиғимини бошладилар. Импорт билан рақобат уларнинг нархларини пасайишига олиб келди. Кахетия вилоятида 20 гектар ерда тарвуз етиштирувчи Эзлибар Кублашвилининг сўзларига кўра, бу йилги мавсум ўтган йилга нисбатан арзонроқ нархларда бошланди.

“Ўтган йили бу вақтда бизга камида 0,6 лари/кг (0,2 доллар) тўлашган эди, аммо бу йил нархлар 0,5 лари/кг (0,15 доллар)дан бошланди ва шу вақтга қадар улар 0,45 лари/кг га тушиб кетди ($0,13). Тарвуз етиштирувчиларнинг фойдаси асосан мавсум бошланишига боғлиқ, чунки фақат ўша пайтда улар юқори нархда сотишлари мумкин. Бироқ, эртаги тарвузларни етиштириш ҳам катта харажатни талаб қилади. Деҳқонлар катта миқдордаги ҳосилни йиғишни бошлаганларидан сўнг, нархлар кескин пасайиб кетади. Умуман олганда, биз кеч ҳосил учун нархлар борасида кўп нарса кутмаяпмиз», – деди Кублашвили.

EastFruit нинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, тарвузлар май ойи бошидаги улгуржи нархи ўртача 1,5 лари/кг (0,44 доллар) бўлган ва июн ойининг биринчи ҳафтасида 0,7 лари/кг (0,22 доллар)га тушди. Ўтган ҳафта нархлар янада пастроқ бўлиб, 0,6 лари/кг (0,20 доллар)га тушди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин