Бош саҳифаЯнгиликларГолубика: Ўзбекистонда ушбу резаворнинг плантациялари борми?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Голубика: Ўзбекистонда ушбу резаворнинг плантациялари борми?

EastFruit бир неча йилдирки, Ўзбекистонда голубика резаворига қизиқиш ўсиб бораётганини қайд этмоқда.  Аввал бу мева бадавлат кишилар дастурхонини безар эди. Ва бу бежиз эмас. Негаки, даромад юқори бўлмаган Ўзбекистонда ҳатто йиғим-терим мавсумида ҳам голубиканинг килограмми  $30 АҚШ долларидан кам бўлмаган.

Меванинг баланд баҳоси уни Ўзбекистонда етиштириб, бундай юқори нарх ва имкониятдан фойдаланиш ҳақида ўйлаб қолганлар диққатини жалб этди. Голубикани Марказий Осиё мамлакатларида етиштириш истиқболлари тўғрисидаги мақолаларимиз эълон қилинган вақтда ва онлайн-тренинглар маҳали ҳам бунга қизиқиш даражаси ошди.

Шу билан бирга, айни вақтда Ўзбекистонда голубика етиштирилаётганининг жуда кам ҳолатларигина маълум, холос. Қолаверса, ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти кичик хўжаликлар ёки томорқада етиштираётган одамлар. Хуллас, Ўзбекистонда голубика плантациялари деярли йўқ. Мамлакатда голубика етиштираётганлар эса бу борадаги маълумот ва тажрибаларини баҳам кўришни истамайди. Шунинг учун ҳам, биз ишлаб чиқарувчиларни топа олмаган бўлишимиз мумкин.

Мексикадан импорт қилинган голубика ҳамон Ўзбекистон  супермаркетларида жуда қиммат нархларда — 125 гр.лик ўрам $5,2 АҚШ долларидан сотилмоқда, яъни бир килограмми 42 доллардан. Ўзбекистон  иқлимининг ўзига хосликларини ҳисобга олганда, мамлакатнинг жанубий ҳудудлари, агар етиштириш йўлга қўйиладиган бўлса, ҳатто очиқ ер майдонида ҳам голубиканинг дастлабки эртаги навлари ҳосилини йиғиб-териб олган бўлар эди. Бироқ, ўзбек резавори бозорда ҳозирча кўрингани йўқ.

Ўзбекистонда голубика етиштираётгани бизга маълум ягона ишлаб чиқарувчи –  «Нурли оқшом тонги» МЧЖ бўлди. Компания Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани  плантацияларидан голубика ҳосилини олмоқда. Kun.uz нашрининг қисқа репортажида эълон қилинган маълумотларга кўра, бу лойиҳа 2018 йили албаниялик инвесторлар билан ҳамкорликда бошланган. 2020 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра, бу плантацияларда етиштирилган голубика ички бозорда сотилган, аммо айни мева қаерда, қай тарзда ва қандай  ҳажмда  сотилгани маълум қилинмаган. Фотосуратларда голубика контейнерларда етиштирилаётгани,  участка эса унча катта эмаслиги  кўринади.

Ўзбекистонлик потенциал ишлаб чиқарувчиларнинг голубикани саноат кўламида  етиштиришга қизиқиши деярли йўқлиги тўғрисида ушбу мева кўчатларига талаб паст экани ҳам гувоҳлик беради. «OSC» компанияси вакили Сергей Цимбаловнинг айтишича,  мамлакатда голубика кўчатига талаб фақат дала ҳовли эгаларида  кузатилмоқда:  «Бизга мижозлар  қўнғироқ  қилишади (интернетга жойлаштирилган эълон бўйича) ва томорқалари учун бир нечта голубика кўчатини сотиб олмоқчи эканликларини айтишади. Аммо  биз донабай буюртмалар билан шуғулланмаймиз. Италия ва Туркияда жойлашган питомникларимиз бор, уларда биз интенсив боғдорчилик учун турли навлардаги меваларнинг кўчатларини етиштирамиз. Голубика кўчатларига йирик ҳажмда ҳозирча Ўзбекистондан буюртма бўлгани  йўқ».

Ўзбекистон кўчатлар бозорининг бошқа  иштирокчилари ҳам  голубика кўчатларига йирик буюртмалар (саноат кўламида) деярли йўқлигини айтишмоқда.

Айни  пайтда голубика ва бошқа мева кўчатларини  таклиф этувчи энг йирик  EF Technologies  мева-сабзавот технологиялари савдо майдонига ўзбек компаниялари,  кўпинча, голубика кўчатларини харид қилиш бўйича кўламдор сўровларни жойлаштиришмоқда. Шунингдек, мамлакатда саноат кўламида голубика плантацияларини бунёд этишни режалаштирган йирик ўзбек инвесторлари бевосита  EastFruit га ҳам мурожаат  қилишган.  Шунинг учун,  шубҳасиз, бу сегментда муайян бир ҳаракат мавжуд, бироқ, компаниялар томонидан бундай ахборот ошкор қилинмаяпти.

Шуни қўшимча қилиш жоизки, Ўзбекистонда голубика етиштиришга қизиқиш тобора ўсиб бориши тайин. Бундан ташқари, ҳозир у жаҳон миқёсида энг сердаромад мевага айланди, чунки унга талаб жуда тез ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, мазкур резавор гўёки Ўзбекистон учун яратилгандек. Зеро, унинг юқори улгуржи нархи Ўзбекистоннинг асосий камчилиги – йирик сотув бозорларидан олисда бўлгани оқибатидаги юқори транспорт чиқимларини тўла текислаб юборади. Бундан ташқари, бошқа мевалардан фарқли равишда голубика узоқ масофага транспортировка қилишга чидамли ва ҳатто замонавий мева омборларида уч ойгача сақланиши мумкин. Ўзбекистоннинг яна бир катта устунлиги бу меваларни йиғиб-териб олиш учун зарур ишчи кучи  арзонлигидир. Бундан ташқари, Ўзбекистон мева теримини шимолий ярим шардаги бошқа мамлакатларнинг аксариятига  қараганда анча эртароқ бошлаши мумкин ва бу ҳам қўшимча нарх устунлигини беради.

Шу сабабдан, афсуски,  биз ҳозирча Ўзбекистонда қанча голубика етиштирилаётганини айта олмаймиз, аммо яқин йиллар ичида бу меванинг янги  плантацияларига инвестиция киритилишининг сезиларли равишда ўсишини кутиш мумкинлигини башорат қила оламиз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин