Бош саҳифаЯнгиликларГерманияда Ўзбекистоннинг органик маҳсулотлар етиштириш салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Германияда Ўзбекистоннинг органик маҳсулотлар етиштириш салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси 2022 йил 26-29 июль кунлари Германиянинг Нюрнберг шаҳрида бўлиб ўтган “BIOFACH 2022”  номли органик маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этди. Кўргазмада Ўзбекистонда органик маҳсулотлар етиштириш жараёнига бағишланган махсус тақдимотлар ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси Германия ва Латвиянинг мазкур тармоқ департаментлари вакиллари билан бир қатор маслаҳатлашув ва музокараларни ўтказди. Хусусан, Германия бозорига Ўзбекистондан органик маҳсулотлар олиб кириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг GDF компанияси билан бирламчи сертификатлаштириш жараёнини бошлаш бўйича  ҳам келишувга эришилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Кўргазма доирасида Германия Қишлоқ ва озиқ-овқат федерал вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат федерал ташкилоти бош инспектори Анна Кобер ҳамда Органик  ва оптимал қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Анвар Жуманов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида органик маҳсулотларни Германиянинг BIO ёрлиғи билан маркалаш, Германия бозорига органик маҳсулотларни олиб кириш, уларни қайта ишлаш ёки қадоқлаш жараёнлари бўйича маслаҳатлар олинди. Музокаралар натижасида Германия бозорига Ўзбекистоннинг органик маҳсулотларини олиб кириш бўйича ўзаро келишув имзолаш ва ҳамкорликка қарор қилинди, дейилади Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати материалида.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Латвиянинг STS органик сертификатлаш хизмати раҳбари А.Макаревичюс билан учрашиб, Ўзбекистоннинг GDF компанияси билан бирламчи сертификатлаштириш жараёнини бошлашга келишиб олишди.

Шунингдек ўқинг: Чехия ва Ўзбекистон ўртасида органик ёнғоқ ва бодом етиштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилнинг апрель ойи охирида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Органик маҳсулотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинган эди.

2020 йилнинг май ойида Ўзбекистонда «Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси» қабул қилинди. Хусусан, ушбу ҳужжатга мувофиқ қуйидагилар тасдиқланган:

2020 — 2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг прогноз кўрсаткичлари;

2020 — 2025 йилларда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) халқаро стандарти талаблари бўйича сертификатланадиган ер майдонларининг асосий экспортбоп экин турлари бўйича прогноз кўрсаткичлари.

Прогноз кўрсаткичларига мувофиқ, 2025 йилга бориб, мева-сабзавот ва доривор ўсимликларнинг асосий гуруҳларида органик маҳсулотлар улуши қуйидагича бўлиши режалаштирилган:

ковул ҳосили йиғиладиган умумий майдонига нисбатан – 30%;

резаворлар етиштириладиган умумий майдонига нисбатан – 25%;

ҳосилли узумзорларнинг умумий майдонига нисбатан – 15%;

хандон писта ва бодомзорлар умумий майдонига нисбатан – 15%;

ҳосилли боғларнинг умумий майдонига нисбатан – 10%;

доривор ўсимликлар йиғиладиган умумий майдонига нисбатан – 10%;

сабзавот ва полиз экинларини етиштиришнинг умумий майдонига нисбатан – 3%.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин